24 январь куни жаҳон модалари пойтахти – Парижда haute couture афсонавий Chanel модалар уйи кўргазмаси бўлиб ўтди, деб ёзади Дарё нашри.
Бу кўргазмани марка учун анъанага айланган твид матоли костюмлар очиб берди. Ёз мавсуми учун яшил, ҳаворанг ва сариқ рангларнинг нозик туслари танлаб олинган.
Костюмнинг деярли барча моделлари йирик камарлар билан таъминланган. Безак сифатида француз винтажи услубидаги шляпалардан фойдаланилган. Моделлар оёқларига марварид ҳалқалар билан безатилган кумушранг туфлилар кийган.
Тантанали кеча либослари ялтироқ ва янада ялтироқ матолардан ташкил топган. Ҳашаматли атлас кумушсимон мато билан биргаликда ажойиб кўриниш яратган.
Кеча либослари кўп сонли бурмалар, қатламлар ва нозик капалак нусха шаклидаги бантлар билан безалган. Пат — либосга нозиклик ва латофат қўшувчи яна бир элемент.
Кўргазманинг охирги либосини Жонни Деппнинг 17 ёшли қизи Лили-Роуз Депп намойиш қилди. Этаги кўп қаватли тўрдан ва енги кенг қилиб тикилган оч қизил рангли кўйлак яхлит белбоғ ва кумушранг туфли билан тўлдирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди