Баъзан ўзгаришни, ранг билан тажриба қилиб, сочларимиз рангини ўзгартиришни истаб қоламиз. Ўзгариш ҳар доим қизиқ, бироқ сочларни салонда бўятиш маълум маблағ сарфлашни талаб этади. Шунда уларни мустақил равишда, уйда бўяш фикри пайдо бўлади. Бу жараён бир қарашда жуда осондек туюлса-да, муайян қоидаларга амал қилибгина сочларнинг табиий гўзаллигини бузиб қўймасдан, чиройли рангга эришиш мумкин, деб ёзади «Дарё» нашри.
Қуйида энг яхши стилистларнинг тавсияларини келтирамиз.
Сочларингизни биринчи марта бўяётган бўлсангиз, бўёқни бутун бошингиз бўйлаб суринг. Кейинчалик эса ўсиб боришига қараб, фақат илдизларига сурасиз.
Бўёқни сочларингизда ушлаб туриш вақти қўллаш бўйича йўриқномада кўрсатилади. Одатда «30 дақиқадан 45 дақиқагача» деб кўрсатилади, демак охирги чорак соатда истаган рангингизга эришасиз. Жингалак соч соҳибалари энг минимал вақтни танлашлари керак, чунки бўёқ сочнинг ғовак қисмларидан жуда тез ўтади. Бу табиий ёки сунъий жингалак сочларга бирдек тааллуқли.
Бўёқ комплектидаги кондиционер одатдагилардан pH даражасининг пастлиги билан фарқланади. Шунинг учун соч қопламини силлиқлаштириб, рангнинг узоқроқ сақланишига кўмак беради.
Баъзан ҳосил бўлган ранг кўнглингиздагидек чиқмаслиги мумкин. Бунда вазиятдан чиқишнинг энг тўғри йўли тўқроқ рангга бўяшдир. Агар меъёридан ошиб кетишидан чўчисангиз, яхшиси салонга мурожаат қилинг. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди