Тушь пардоз воситалари орасидаги энг муҳим буюмлардан биридир. У яратадиган мўъжизалардан ҳайратга тушиш мумкин: киприклар узун ва қалинроқ, нигоҳлар очиқроқ, макияж эса идеалга айланади. Бироқ бугун бозорда унинг турлари жуда кўп. Қуйида киприкларингиз турига қараб тушь танлаш бўйича тавсияларни келтириб ўтамиз, дейди Дарё нашри.
Агар киприкларингиз табиатан узун ва қалин бўлса, кундалик ҳаётда тушдан фойдаланмасангиз ҳам бўлади. Оқшом макияжи учун эса деярли исталган тушь мос келади. Мақсадингиз уларга фақатгина урғу бериш экан, киприкларни бир-биридан ажратувчи чўткача керак бўлади.
Агар киприкларингиз етарлича узун, бироқ қайрилмаган ва сийрак бўлса, узайтирувчи тушларга умуман эҳтиёж йўқ. Киприкларни қайирувчи қисқичлардан тўғри фойдаланишни ўрганиб олинг. Шусиз ҳам узун киприклар учун уларни қайириш ва ҳажм бериш керак бўлади. Шунинг учун volume-эффектли тушь танланг. Йирик айлана чўткали тушь узун киприкларни қалинроқ кўрсатади.
Қалин, бироқ калта киприклар учун ҳажм берувчи тушлар умуман тавсия этилмайди. Бундан ташқари, уларни қайирувчи қисқичлар ҳам киприкларни янада калта кўрсатиб қўяди. Бу ҳолатда узайтирувчи тушлар мос келади.
Мафтункор киприкларга эга бўлишнинг яна бир усули — уларни ламинация қилиш. Қолаверса, киприкларни сунъий узайтириш эффектини берувчи тушь уларни ажратиш, қайириш ва узайтириш вазифаларини бажаради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади