Тишдаги тош қатламларнинг пайдо бўлишига сифатсиз тиш пастаси, нотўғри танланган чўтка, жағнинг бир томони билан чайнаш ёки организмда туз алмашишининг бузилиши сабаб бўлиши мумкин.
Тишда пайдо бўлувчи қатламлар ва тошларнинг олдини олиш учун биринчи навбатда истеъмол қилаётган озиқ-овқатларнинг қаттиқ ёки юмшоқлигига эътибор беринг. Фақат чайналиши осон бўлган юмшоқ овқатларни эмас балки, кўп чайнашни талаб қиладиган қаттиқроқ таомларни (қотган нон, сухариклар, хом сабзавот ва мевалар) ҳам еб туриш тавсия этилади.
Тишларни ва яллиғланган милкни ўз вақтида даволатиш зарур. Овқатлангандан кейин ҳар доим албатта оғизни чайқаш ва бир йилда 2 марта стоматолог кўригидан ўтиш талаб қилинади.
Оғиз бўшлиғини сифатли тозалаш учун ўртача қаттиқликдаги ва милкларни массаж ҳам қила оладиган тиш чўткасини танлаш мақсадга мувофиқдир.
Бугунги кунда тишдаги тошларни оғриқсиз усуллар – лазер, ультратовуш ва аэрозол оқими ёрдамида ҳам олиб ташлаш мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди