18:40 / 30.01.2017
12 331

Соғлом уйқу қоидалари билан танишинг

Соғлом уйқу қоидалари билан танишинг

Бу мақолада сиз тўғри ухлашни ўргатувчи қоидалар билан танишасиз.

Биринчи қоида

Тунги уйқу тахминан 8 соат давом этиши лозим. Маълумки, уйқу фазаларга бўлинади ва тўйиб ухлаш учун чуқур уйқу фазаси тунги соат 2.30 га тўғри келиши шарт. Демак, айни ярим кечада яъни, соат 00.00 да сиз ухлаган бўлишингиз керак.

Иккинчи қоида

Бу – тўғри овқатланиш қоидаси. Уйқу олдидан овқатланиш тавсия этилмаслигини ҳамма билади. Агар кечки овқатни ўз вақтида ейишга улгуролмасангиз, иложи борича ухлаш олдидан ширинлик ва айниқса шўр таомлардан воз кечинг.

Учинчи қоида

Ухлаш жойида ўтириб ноутбукда ишлаш ёки телевизор кўриш тавсия қилинмайди, яъни дам оладиган жойни иш жойига айлантириб юборманг.

Тўртинчи қоида

Ухлашга қулай бўлган кўрпа-тўшак қоидаларидан бири – ёстиқ жуда баланд ва юмшоқ бўлмаслиги керак. Шунингдек, тўшак етарлича қаттиқ, чойшаб эса тоза ва табиий матодан тикилган бўлиши лозим.

Бешинчи қоида

Сочларингизни қаттиқ қилиб ўрманг ва ухлаш вақтида уларга зарар берувчи ҳеч қандай қисқич ва резиналар тақманг.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Соғлом уйқу қоидалари билан танишинг