Ушбу мақолада ҳар бир аёлнинг гардеробида бўлиши зарур бўлган таянч аксессуарлар ҳақида гапирамиз.
Сумка
Ҳар бир аёл гардеробида турли либосларга мўлжалланган 3 хил сумка бўлиши лозим. Асосий сумка қора, тўқ кўк ёки тўқ кулрангда бўлгани яхши.
Гардеробингизда елкага осиладиган ингичка тасмали ёки занжирли кичкина сумка ҳам бўлиши керак. У кундалик ва ишга киядиган пальто ёки курткангиз билан жуда мос тушади.
Тантанали кечалар ва кечки базмлар учун тўр ёки атлас матодан ясалган клатчни танлаганингиз маъқул.
Безаклар
Асосий безаклар билагузук, колье ва соатлардан иборатдир.
Билагузук турлари жуда кўп. Лекин, ҳар бир аёлда барча либосларга мос келадиган ялтироқ металдан кенг қилиб ясалган билагузук бўлиши лозим.
Колье ўрнида ҳамма кийимлар билан ярашадиган осилиб турувчи узун занжирни танлаганингиз маъқул.
Охирги безак – «эркаклар» соати. Унинг қўпол шакли билакларни янада нозиклаштириб кўрсатади.
Белбоғ ва камар
Тўғри танланган белбоғ ва камарлар ҳамма либослар кўринишига назокат бағишлайди.
Шарф
Асосий гардеробингизда кашемирдан чиройли шарф ҳам бўлишини тавсия қиламиз. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди