20:04 / 18.01.2017
10 089

Тери турига қараб ювиниш воситасини танлаймиз

Тери турига қараб ювиниш воситасини танлаймиз

Ювиниш учун восита танлаётганда терингиз қандай турга мансуб эканлигини эътиборга олинг.

Совун. Косметологлар огоҳлантиришига қарамасдан, баъзан ювинишда совунни ҳам қўллаган маъқул. Улардан бир ҳафтада 2 марта ишқорли-кислотали балансни сақлаш учун фойдаланиш мумкин.

Мусс ва кўпиклар сезувчан, жуда ёғли ва ўртача ёғлиликдаги юз терилари учун мос келади.

Сутли восита ва лосьонлардан ҳаддан ташқари қуруқ, жуда сезувчан ва нозик юз терилари учун фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бундай воситалар таркиби қўшимча равишда озиқлантирувчи, намловчи ва нозик тарзда тозаловчи қисмлардан ташкил топган.

Гель ҳамма турдаги териларга мос келади. Кўпинча бундай воситалар яллиғланиш ва ҳуснбузарларни бартараф қилишда ёрдам берадиган тетиклаштирувчи, зарарсизлантирувчи таркибий қисмлардан ташкил топган бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тери турига қараб ювиниш воситасини танлаймиз