2017 йилда сизни нималар кутмоқда? Ҳали бунақаси бўлмаган! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-01-2017 | 21:23 ZAMIN.UZ / Ҳаёт тарзи / 03 Январ 2017
1 596

2017 йилда сизни нималар кутмоқда? Ҳали бунақаси бўлмаган!

2017 йилда сизни нималар кутмоқда? Ҳали бунақаси бўлмаган!

Сичқон — ҳамал. Меҳнатингиз роҳатини кўрасиз! Ишларингиз олдинга силжиб, мартабангиз ошади.

Сичқон — савр. Ўзингизнинг ва оилангизнинг манфаатларини кўзлаб ишлашга одатлангансиз. Аммо бу ишларингизни энди қувонч билан бажарасиз. Эвазига молиявий ютуқларга эришасиз.

Сичқон — жавзо. Яқинларингиз сизнинг мададингиз ва маслаҳатингизга муҳтож. Уларнинг илтимосларини ерда қолдирманг, ҳатто, бу ишингизга халақит берган тақдирда ҳам. Тез орада бутун оилангизга фойда келтирадиган таклиф тушади.

Сичқон — саратон. Фитна, ғийбат ва ёлғонга дуч келасиз. Ўзингизга боғлиқ бўлмаган вазиятлар туфайли уларга аралашиб қоласиз. Агар шу гап-сўзлар исканжасидан чиқиб кетолсангиз, янги йил омадли бўлади.

Сичқон — асад. Куч-ғайратингиз ошиб-тошади. Ички овозингизга ишонинг. Рақибларингизнинг қопқонига тушмаслик учун янги танишларингизга бор сирингизни гуллаб қўймасангиз бўлгани.

Сичқон — сунбула. Кўп саёҳат қиласиз. Янги таасуротлар, тажриба ва танишлар янги имкониятлар эшигини очади. Қолаверса, кучга тўлиб, янги ғалабаларни қўлга киритасиз.

Сичқон — мезон. Эски алоқаларни тикланг. Яқинларингига таянсангиз, мақсадларингизга эришасиз. Турмушга чиқмаган бўлсангиз, йилнинг ўрталарида ажойиб инсон билан танишасиз.

Сичқон — ақраб. Йил ижод шиори остида ўтади. Истакларингизга қулоқ тутинг, шунда ўзгаришлар сизнинг фойдангизга бўлаётганини кўрасиз. Фитнес, спорт машғулотларига ёзилинг.

Сичқон — қавс. Ўйсиз харажатлар туфайли молиявий ҳолатингиз ачинарли аҳволга келмаслиги учун бюджетингизни режалаштиринг. Шунда анчагина маблағни иқтисод қилиб, уни керакли томонга йўналтирасиз.

Сичқон — жадий. Ўзингизни қўлга олиб, сабрли бўлинг. Яқинларингизга жаҳл қилманг, ишда хушмуомалаликни унутманг. Шу қоидаларга амал қилсангиз, билингки, омад сиз томонда.

Сичқон — далв. Уйга ўралашиб қолишингиз мумкин. Бу ёмон эмаску-я, аммо даромаддан қуруқ қоласиз-да! Сустликни йиғиштириб, олдинга олға босинг!

Сичқон — ҳут. Раҳбариятнинг эътиборига тушиш учун кўп уринасиз. Оқибатда лавозимингиз ошиб, маошингиз кўтарилади. Аммо яқинларингиз сизнинг беэътиборлигингиздан ранжишади, демак, уларга ҳам диққатингизни қаратинг.


Сигир — ҳамал. Йилнинг бошида ҳаётингизни тубдан ўзгартирадиган ажойиб ҳодиса рўй беради. Мақсадни тўғри қўя билсангиз, бас. Танишувлар, янгиликлар сизни тинч қўймайди. Хуллас, ҳар бир кунингиз мўъжизага бой бўлади!

Сигир — савр. Нималаргадир эришасиз. Нимага эришиш эса ўзингизга ҳавола. Катта маошми, янги машинами, суюкли ёрми — истаганингизни танланг! Кутилмаган ўзгаришларга ҳам тайёр туринг.

Сигир — жавзо. Барча ниятларингизга эришиб, олдингизга янги мақсадлар қўясиз. Аммо жуда кўп тер тўкишингизга тўғри келади. Ғалаба қувончини, албатта, туясиз.

Сигир — саратон. Ҳақиқий бахт насиб қилади. Ўтган йиллардаги нохушликлар бўй кўрсатиши мумкин, аммо уларни сабр билан енгасиз. Ниҳоят, ўз ишингизни очасиз. Бу борада сизга ёрдам берганларни сийлашни унутманг.

Сигир — асад. Соғлигингиз панд берса, ғалабани хаёл ҳам қилманг. Шу боис саломатлигингиз ҳақида кўпроқ қайғуринг. Агар зарарли одатларингиз бўлса, уларни ташланг, спорт билан шуғулланинг, тўғри таомланинг.

Сигир — сунбула. Янги 2017 йил бошланиши арафасида 12 ой учун мўлжалланган аниқ режа тузиб, шунга тўлиқ амал қилинг. Шунда барча ниятларингизга осон эришасиз. Кетдик!

Сигир — мезон. Дўстона муносабатлар ва сермулозаматлилигингиз бизнесда халақит бериши мумкин. Бирор нарсага аҳд қилишдан аввал яхшилаб мулоҳаза қилинг. Ҳеч буўлмаса, ҳафтада бир кунгина дам олинг.

Сигир — ақраб. Секин ҳаракат қилишингизга қарамай, ишларингиз вақтида битаверади. Негаки мулоҳазакорликда ҳам гап кўп. Оилавий масалаларни ҳам ишонч ва хотиржамлик билан ҳал қилишга эришасиз.

Сигир — қавс. Омад атрофингизда айланиб юрганига қарамай, тинимсиз меҳнат қилишингизга тўғри келади. Ғайратингиз ва ижодкорлигингизни намоён қилинг. Йилнинг охирида натижаси сизни қувонтиради.

Сигир — жадий. Бахтлилар рўйхатининг бошидасиз. Ҳаммаси ички сезгингиз туфайли. Ички овозингизга ишониб анчадан бери орзу қилган мақсадларингизга эришасиз. Таваккал қилиб, ғалаба қозонаверинг.

Сигир — далв. Сал тезроқ ҳаракат қилишни ўрганинг. Камроқ хафа бўлиб, кўпроқ иш қилинг. Тақдир сизга жўнатаётган белгиларга аҳамият берсангиз, хато қилмайсиз. Жуфтингизни учратишингиз эҳтимоли катта.

Сигир — ҳут. Йил ҳаяжонларга тўла бўлади. Воқелар ривожининг шиддатлилиги боис вақтнинг қандай ўтиб кетганини сезмай қоласиз. Ҳис-туйғуларга берилманг. Яқинларингиз ва дўстларингизни унутманг.


Йўлбарс — ҳамал. Лавозимингиз ошади, аммо сиз кутган тарзда эмас. Иш фаолиятингизни ёки яраша жойингизни ўзгартиришга тўғри келади. Қарор чиқаришдан аввал маслаҳатлашинг. Жаҳлдорликни йиғиштиринг, акс ҳолда у акс-садо бўлиб ўзингизга қайтади.

Йўлбарс — савр. Ҳадеб таваккалчилик қилавермай, келажак ҳақида ўйланг. Ўйламай босилган қадам йирик молиявий муаммоларга олиб келиши мумкин. Обрўнгиз тушгани қолади. Сизга тўғри йўл кўрсатувчи дўст керак.

Йўлбарс — жавзо. Муаммоларсиз яшашни истасангиз, ғийбатларга қўшилмай, ўз ишингизни қилинг. Ҳеч кимга ишонманг! Яқин танишингиз панд бериши мумкин.

Йўлбарс — саратон. Кайфиятингиз ҳамиша чоғ бўлгани боис майда омадсизликларга аҳамият бермай мақсад сари интилаверасиз. Йўлингизга фақат ўйин-кулгу тўсиқ бўлиши мумкин.

Йўлбарс — асад. Қизиқарли саёҳатлар кутмоқда сизни. Бу иш сафарлари ҳам, таътил саргузаштлари ҳам бўлиши мумкин. Меҳнаткашлигингиз боис ҳамкасбларингиз орасида обрў топасиз.

Йўлбарс — сунбула. Агар анчадан бери иш жойингизни ўзгартириш ҳақида ўйлаб юрган бўлсангиз, янги йилда буни бемалол амалга оширишингиз мумкин. Чарчоқ ва тушкунликнинг биринчи аломатларини сезишингиз заҳоти, ишларни четга суриб дам олинг.

Йўлбарс — мезон. Қарама-қарши жинс вакилларининг эътиборини ҳис қиласиз. Бу ўзингизга ишончингизни орттиради. Молиявий томондан муаммо кузатилмаса-да, керакмас харажатларни қисқартиринг. Шу йил зўр ҳомий топасиз.

Йўлбарс — ақраб. Янги йил байрамини нишонланг-у, ишга киришаверинг. Хизмат сафарлари самарали бўлади. Оилангизда бошқарувни турмуш ўртоғингизга топшираверинг — бунга вақтингиз ҳам, имкониятингиз ҳам йўқ.

Йўлбарс — қавс. Хоббингизни ташламанг. Мана шу сизга катта даромад олиб келиши мумкин. Қўшимча даромад сира халақит бермайди, шундай эмасми?

Йўлбарс — жадий. Хафагарчиликларни унутиб, эски қадрдонлар билан алоқаларни тикланг. ҳатонгизни тан олиш қийин, лекин ярашгандан кейинги ҳиссиётларни сўз билан изҳор этиш янада мушкул.

Йўлбарс — далв. Ўтган йилги чарчоқларни чиқариш учун йилни дам олишдан бошланг. Истакларингизга қарши чиқманг. Топиш-тутишингиз чакки бўлмайди, демак, саёҳатга отланиш мумкин.

Йўлбарс — ҳут. Тез қарор чиқарманг, берилган саволга дарров жавоб қайтарманг, янги танишларга ишонманг. Яхши от кейин чопишини унутманг. Ғолиблик нашидасини хали кўп сурасиз.


Қуён — ҳамал. Молиявий барқарорлик сизни кутмоқда. Қиш ойларидан бошлаб иш самарадорлигини ошириш йўлларини кўринг.

Қуён — савр. Ҳаётингизда илк бора иш билан суюклингиз ўртасида бўлиниш нималигини ҳис этасиз. Иккаласи ҳам бирдек эътибор талаб қилади. Икковига ҳам бирдек аҳамият беришга улугришингиз шарт. Муроса қилсангиз бўлди.

Қуён — жавзо. Режаларингиз катта. Уларни амалга оширгани куч ҳам, маблағ ҳам топасиз. Катта ўзгаришлардан кейин ҳаётдан қониқиш ҳис қиласиз.

Қуён — саратон. Йил қизиқарли воқеаларга бой бўлади. Сиздан мардлик, куч ва ақл талаб этилади. Қарорларингиз ўзингизга ва атрофингиздагиларга зарар етказмаслиги керак. Ўзгаришлардан чўчиманг.

Қуён — асад. Йил бошида эҳтиёткор бўлинг. Арзимас фойда учун оилангиз шаъни, қадр-қимматингизни тўкманг. Молиявий ҳолатингиз ўнгланади.

Қуён — сунбула. Ярашишингизга умид ҳам қилмаган кишингиз билан келишиб, ўзаро ҳамкорликда иш бошлайсиз ва бу фойда кетиради. Ўзгаришлан рўй бериши кутилмоқда: тўй, фарзанд туғилиши ёки янги танишув.

Қуён — мезон. Оила аъзоларингиздан ўзингизни олиб қочманг. Уларга ёрдам беришингиз билан ўзингизнинг ишларингиз ҳам бароридан кела бошлайди.

Қуён — ақраб. Қайта тикланиш даври бошланади. Аввалари риоя қилган қоидаларингиз пучга чиқади. Улар билан тезроқ хайрлашинг. Ўзингиз учун муҳим нарсалар рўйхатини тузинг.

Қуён — қавс. Ҳаммага керак бўлиб қоласиз. Ҳамкасбларингиз ва раҳбарлар сизга маслаҳат солишади, билим ва малакангиз билан ўртоқлашишингизни сўрашади. Илтимосларни рад этмасангиз, чўнтагингизга фойда бўлади.

Қуён — жадий. Қалбингизда хотиржамлитк ҳукм сургандагина ҳаётингиз мазмумнини англайсиз. Тинчланиб, фикрларингизни бир ерга йиғинг. Файласуфларнинг асарларини ўқинг, йога машғулотларига ёзилинг, ўзингизни севинг.

Қуён — далв. Боқи-беғамлик нимаси? Танишувлар, иш ўрнингизнинг алмашинуви, янги романтик учрашув. Тез қарорлар қабул қилишингизга тўғри келади. Ҳаммаси ўз изми билан.

Қуён — ҳут. Ижодга шўнғиб кетасиз. Илҳом парилари билан маза қилиш даври келди. Ўз устингиздан ишлашдан чарчамасангиз бўлгани.


Балиқ — ҳамал. Феълингиз тез бўлишига қарамай, шаштингизни бироз туширганингиз маъқул. Бақир-чақир ё ўдағайлаш билан иш битмайди. Акс ҳола омадингизни қочириб юборасиз.

Балиқ — савр. Яқинларингиз, ҳамкасбларингизнинг манфаатларини ёдингиздан чиқарманг. Ахир қийин пайтингизда улар сизга ёрдамга келадилар. Худбинликни йиғиштирсангиз, фойда кўрасиз.

Балиқ — жавзо. Атрофдаги воқеа-ҳодисаларга диққатли бўлинг. Муаммоларни ўз вақтида ҳал қилинг. Ҳар бир қарорингиз фойда олиб келиши кераклигини унутманг.

Балиқ — саратон. Ишда ҳам, оилада ҳам ишларингиз «беш!» Муҳими, кучингизни тўғри тақсимласангиз бўлгани. Ўрталиқни танланг. Карьерани ҳам, рўзғор юмушларини бир маромда олиб боринг.

Балиқ — асад. Ҳурмат қозонасиз, машҳур бўлиб кетасиз. Атрофингизга фақат иқтидорли одамларни йиғишга муяссар бўласиз. Бошқарувчиликда сиздан ўтадигани бўлмайди. Кайфиятингизни кўтарадиган одамлар билан мулоқот қилинг, шунда тоғни толқон қиласиз.

Балиқ — сунбула. Майда-чуйда ишларга чалғимай, яхши даромад келтирадиган ишга кучингизни сарфланг. Ишончсиз битимларга қайрилиб ҳам қараманг.

Балиқ — мезон. Янги ҳунар эгаси бўласиз, дўстлар орттирасиз. Қарор қабул қилишда ақлингизга суянинг. Иккилансангиз яқинларингиздан ёрдам сўранг.

Балиқ — ақраб. Дам олишни кечиктирмай, баҳордаёқ таътилга чиқинг. Рўзғор ишларига ўралашиб қолманг. Соғлигингизни тиклаш ва тинчланиб олишингиз шарт.

Балиқ — қавс. Собитқадамлик, ишчанлик, қунт сизни тарк этмаса, барча соҳаларда муваффақият қозонасиз: пул, соғлиқ, бўлажак жуфтингиз билан танишув. Турмуш қурганларнинг ҳаёти осуда кечади.

Балиқ — жадий. Омадни оҳанграбодек ўзингизга тортасиз. Шукр қилсангиз, ютасиз. Ўйин-кулгу, совғалар ва қувончли онлар кутмоқда сизни.

Балиқ — далв. Атрофингиздаги инсонларни қадрланг. Турмушга қурган-қурмаганингиздан қатъи назар, улардан вақтингизни ҳам, пулингизни ҳам аяманг.

Балиқ — ҳут. Уятчанлик ва андиша ижодкорлар учун кўп ҳам хос эмас. Сизнинг эса ижод қилиш паллангиз келди. Нооддатийликка урғу беринг.


Илон — ҳамал. 2017 йили моливий жиҳатдан ва севги борасида омадингиз чопади. Соғ-саломат бўласиз. Воқеа-ҳодисаларнинг рўй беришини аввалдан сезишингизга ўзингиз ҳам қойил қоласиз.

Илон — савр. Ўзингизнинг энг яхши тарафларингизни кашф этасиз. Иқтидорингиз намоён бўлиб, ҳаётда ўз ўрнингизни эгаллайсиз. Топиш-тутишингиз ҳам ўнгланади.

Илон — жавзо. Турмуш қурмаганлар турмуш қуради. Оилалилар уй-жойларини ўнглаб оладилар. Ўзгаришларга тайёр турсангиз кифоя.

Илон — саратон. Ақлу фаросатингизга тасаннолар айтиб, ҳамма сиздан маслаҳатлар олишга ошиқади. Фақат керилиб кетманг. Ишсиз ёки иш қидираётган бўлсангиз, орзунгиздаги ишни топасиз.

Илон — асад. Яқинларингизга, оила аъзоларингизга интилинг. Улар тақдирингизда муҳим роль ўйнайди, ҳатто молиявий ёрдам ҳам беришлари мумкин. Хотиржамлик сизни чулғайди.

Илон — сунбула. Севги келди! Агар севганингизнинг туйғуларидан кўра сизники кучлироқ бўлса, хафа бўлманг. Вақти келиб, у ҳам сиз деб ёнади-куяди. Ҳаётий принципларингизни, таомланиш ва хулқингизни ўзгартирсангиз, ажаб эмас.

Илон — мезон. Ўтган йилини кимнидир хафа қилган бўлсангиз, албатта, кечирим сўранг. Хатони тан олиш билан омад учун йўл очасиз. Мансабингиз кўтарилишига бир баҳя қолди.

Илон — ақраб. Ҳамкасбларингиз, дўстларингиз ва оила аъзоларингиз билан тез-тез келишмовчиликлар юз бермаслиги учун тилингизга эҳтиёт бўлинг. Дарров ярашиш йўлларини изланг.

Илон — қавс. Ўзингизни назорат қилинг. Акс ҳолда айрилиқ, узилиш рўй беради. Хатоларингизни тан олинг, уларни таҳлил қилиб, такрорламаслик йўлларини изланг.

Илон — жадий. Ўзингизни ҳам унутиб, бошқаларга ёқишга ҳаракат қиласиз. Баъзан ўзингизга ҳам оро бериб туринг. Шунда қувонч сизни тарк этмайди.

Илон — далв. Ниҳоят ишларингизни якунлаб, янги режалар тузишга муваффақ бўласиз. Анчадан бери амалга ошмаётган ишларингиздан ҳам даромад олишга муваффақ бўласиз.

Илон — ҳут. Агар ўтган йили йўқотишлар бўлган бўлса, уларнинг ўрни тўлдирилади. Шундай нарсаларга эришасизки, йўқотганларингиз арзимасдек туюлиб қолади. Уй харид қилишингиз кутилмоқда.



От — ҳамал. Молиявий барқарорлик тиришқоқлигингизга боғлиқ. Ҳар бир ишга ғайрат билан киришсангиз, ярим йил ўтмаёқ мақсадингизга эришасиз. Эҳтимол саёҳатга чиқарсиз...

От — савр. Қаддингизни эгиб турган юкдан қутуласиз. Биргина қарорингиз тақдирингизни ўзгартириб юбориши мумкин, фақат таваккал қилишдан чўчиманг. Ёрингиз билан йўлларингиз айро тушса, дўстона муносабатни сақлаб қолинг.

От — жавзо. Эҳтимол, муҳаббат ва карьера борасида барқарорлик сақланиб қолар, бироқ молиявий қийинчиликларга дуч келасиз. Айниқса, қарз олди-бердисида сергакликни йўқотманг.

От — саратон. 2016 йилда сизни ўйлантирган пул билан боғлиқ муаммолар чекина бошлайди. Фақат бор-будингизни машина, уй ёки саёҳатга сарфлашга шошилманг. Режа билан иш кўринг.

От — асад. 2017 йил ҳордиқ олиш учун энг қулай палла. Шундай экан, янги хобби топинг. Масалан, расм чизиш ёки рақс тушишни ўрганинг. Натижада янги қирраларингизни кашф этасиз.

От — сунбула. Қизил товуқ йили «сунбула»лар учун оила йилига айланади. Агар фарзанд кўриш ниятингиз бўлса, 2017 йилда туғилган чақалоқлар оилани мустаҳкамлашини инобатга олиб қўйинг.

От — мезон. Йил бошиданоқ режа тузиб олинг. Шунда йил ўртасида мақсадингизга эришасиз. Оила қуришни ният қилган «мезон»лар йилнинг охирги чорагида ҳаракатни бошлаганлари афзал. Чунки айнан шу пайтда ўрнатилган ришталар мустаҳкам бўлади.

От — ақраб. Фақат мустақил ва ўз кучига ишонувчи «ақраб»ларгагина бахт ёр бўлади. Балким иккинчи мутахассисликка ўқиш ёки малака ошириш ҳақида ўйлаб кўришнинг вақти етгандир?

От — қавс. Енгил-елпи ҳаёт кечириш одатингиздан воз кечиб, муносабатларга жиддий қаранг. Бу йил «мухлис»ларингиз сони ортса ортадики, асло камаймайди. Улардан энг муносибларини мулоқот доирангизга киритинг.

От — жадий. Йилнинг ўртасига келиб ҳаётингизни ўзгартириш истаги уйғониши мумкин. Балки ишонмассиз, лекин ўзгаришлар сизга фақат ижобий таъсир кўрсатади.

От — далв. Омад тарк этишини истамасангиз, одатларингизни ўзгартирманг. Атрофдагилардан қочмай, очиқ чеҳра билан муомала қилсангиз, ҳурмат-эътиборга сазовор бўласиз.

От — ҳут. Ақлли бошингизга келган ҳар бир фикрни ёзиб қўйишга одатланинг. Ахир даромаддан қуруқ қолишни истамайсиз-ку, тўғрими?


Қўй — ҳамал. Бари олтинчи сезгингизга боғлиқ. У қай йўлни танлашингизни кўрсатади. Ҳаётингизда кутилаётган энг катта янгилик эса тўй!

Қўй — савр. 2017 йилда энг биринчи амалга оширадиган ишингиз ўзингизни яхши кўриш бўлсин. Айнан шу туйғугина йўлингизда учрайдиган синовларни енгишда асқатади.

Қўй — жавзо. Тақдирингизни ўзгартириб юборадиган ҳодисани ўтказиб юбормаслик учун зийракликни йўқотманг. Етти ўлчаб — бир кесишни ўргансангиз, қоқилмайсиз.

Қўй — саратон. Ишларингиз ўнгидан келаверганидан омад калитига эга чиққандек ҳис этасиз ўзингизни. Лотореядан ютуқ чиқиши ёки катта совғага эга бўлишингизнинг эҳтимоли юқори. Шундай пайтларда яқинларингизни унутиб қўйманг.

Қўй — асад. Ноодатий воқеа-ҳодисаларнинг марказига тушиб қоласиз. Кўмак сўраганлардан ёрдамингизни аямасангиз, баҳорда катта ўзгаришлар юз беради.

Қўй — сунбула. Ишхонада қатъият ва сабрни маҳкам тутсангиз адашмайсиз. Бироқ ўзингизни урунтириб қўйсангиз, саломатлигингиз безовта қилиши мумкин. Танангизни зўриқтирманг.

Қўй — мезон. Шу йўсинда давом этсангиз, йилнинг ўрталарига келиб лавозимингиз ва маошингиз ошади. Шунингдек, 2017 йил ўз бизнесингизни йўлга қўйсангиз, тезда оёққа туриб оласиз.

Қўй — ақраб. Касбингизни ўзгартиришингиз ёки ўзингиз учун янги тажриба орттиришни исташингиз мумкин. Мағлубиятга учраш эҳтимоллари ҳақида ўйламанг-да, кўнглингиз тусаган машғулот билан шуғулланинг.

Қўй — қавс. Бу йил ўрганишингиз лозим бўлган энг асосий нарса — муросаи мадора! Қизил товуқ йили сиз кутгандек бир текис ўтмаслиги мумкин.

Қўй — жадий. Кўнгил масалаларида ҳаммаси жойида бўлади. Муҳими жуфтингизни хавотирланишга мажбур қилманг. Яқин кунларда тақдир сизга кўмаклашадиган инсонни рўбарў қилиши кутилмоқда.

Қўй — далв. Бу йил худбинлик сизга хужум уюштиради. Унинг тузоғига тушмаслик учун хоҳиш-истакларингизни жиловлашни ўрганинг.

Қўй — ҳут. Ҳуда-беҳудага хафа бўладиган одат чиқарасиз. Шу сабаб дўстларингизнинг сони камаяди. Бироқ яқинларингиз сизни ташлаб қўймайди. Сиз ҳам уларни ардоқланг.


Маймун — ҳамал. Гарчи омад ортингиздан эргашиб юрса-да, шошқалоқлик ва ўйламай иш қилиш одатларингиз муаммо туғдиради.

Маймун — савр. Таваккалга рози бўлсангиз, қўл урган ишларингиз ўнгидан келади. Пишиб турган ошни тагига олдириб юборишни истамасангиз, юмушларни ортга суришни бас қилинг.

Маймун — жавзо. Янги билим ва кўника орттиришдан қочмасангиз, мартабангиз ортади. Табиийки, даромадингиз ҳам! Муҳими, ҳаракатдан тўхтамаслик.

Маймун — саратон. Йилнинг бошиданоқ ўзгаришлар тўлқини остида қоласиз. Ҳатто вазият ўнгланмасдек туюлган тақдирда ҳам умидингиз узманг. Ахир инсон синовларда тобланади.

Маймун — асад. Қарама-қарши жинс вакилларининг эътибори-ю ширин сўзлардан безор бўласиз. Маза қилиб ҳордиқ чиқаришингиз учун яхши имконият юзага келади. Улардан унумли фойдаланинг.

Маймун — сунбула. 2017 йил кутилмаган совғаларга бой бўлади. Нуфузли лавозимни эгаллаш имконияти туғилади. Яхши инсонлар билан танишасиз.

Маймун — мезон. Фақат маблағ топиш ҳақида ўйлайвермай дунёқарашингизни кенгайтиришга интилинг. Вақтингизни ўз устингизда ишлашга сарфланг. Шунда катта даромад олиш эҳтимоли юзага келади.

Маймун — ақраб. Қизил товуқ йилида чинакам эрк нималигини туясиз. Севимли машғулотингиз ва ниҳоят фойда келтира бошлайди. Энг муҳими, яқин кишиларингиз доим ёнингизда бўлишади.

Маймун — қавс. Одамлардан қочишни бас қилинг-да, бироз киришимли бўлинг. Шунда бу йил ҳаётингизда кутилмаган ўзгаришлар юз беради. Ўзингизни севишни ўргатадиган инсонни учратасиз.

Маймун — жадий. Ўйламай қабул қилган қарорларингиз туфайли панд ейсиз. Яхшиси, синалган инсонлар билан алоқаларни мустаҳкамланг. Севган ёрингизнинг кўнглини олишга интилсангиз, сайи-ҳаракатларингиз бесамар кетмайди.

Маймун — далв. Қизиқарли таклифларни рад этишга шошилманг. Шунда даромадингиз бир неча баробар ортади. Ўзингизни ёқимли харидлар билан хушнуд этасиз.

Маймун — ҳут. Йил давомида сабрингиз синовдан ўтади. Албатта, мукофоти ҳам шунга яраша. Қарорларингиз оилангиз фаровонлигига таъсир кўрсатишини ёддан чиқарманг.


Товуқ — ҳамал. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун энг қулай фурсатдан фойдаланиб қолинг. Таваккал қилишни истамасангиз, даромадингизни кўпайтиришнинг бошқа усулларини изланг.

Товуқ — савр. Ўтган йили яхши меҳнат қилдингиз, пешана терингиз билан топганларингизни беҳуда сарфламанг. Катта пул тикиб қалтис иш бошламаганингиз маъқул.

Товуқ — жавзо. Йилни тинч ва хотиржам ўтказишини истасангиз, ғийбатларга қулоқ солманг. Дўсту душманни фарқлаб олсангиз, иғвогарларнинг тузоғига тушмайсиз. Мушкул вазиятларда қалбингизга қулоқ тутинг.

Товуқ — саратон. Серғайрат инсон эканингизни атрофингиздагилар яхши билишади. Бироқ баъзида бу одатингиз панд беради. Ҳар бир ишда меъёр борлигини унутмасангиз бўлгани.

Товуқ — асад. «Асад»лар ишда ҳам, уйда ҳам яқинларининг тавсияларига суянишга одатланишган. Йилнинг биринчи ярмида сафарга чиқмасликка ҳаракат қилинг.

Товуқ — сунбула. Ижод қилишингиз учун барча имкониятлар мавжуд. Мансаб пиллапояларидан одимлашингизда ҳам айнан шу қобилиятингиз қўл келади. Ўз устингизда ишлашдан тўхтаманг.

Товуқ — мезон. Яқинларингиз қарз сўрашса, рад этмаганингиз маъқул. Вақти-соати етганида ортиғи билан қайтаришади. Кузга бориб ечимини кутиб ётган муаммолар ўз-ўзидан ҳал бўлади.

Товуқ — қавс. Қизиққонлигингиз ишингизни ортга суриши мумикн. Шу одатингизни бартараф этсангиз, маблағингиз ҳам, дўстларингиз ҳам кўпаяди.

Товуқ — жадий. Собитқадамлигингизга кўпчиликнинг ҳаваси келади. Фақат иш билан чалғиб, оилангизга вақт ажратиш эсингиздан чиқмасин.

Товуқ — далв. Асосий вақтингизни дўкон айланиш ва харидларга бағишлайсиз. Бироқ кераксиз нарсаларга пул сарфлаб қарзга ботиб қолманг.

Товуқ — ҳут. «Ҳут»лар учун 2017 йил серҳашам ва қувончли кечади. Уйда ҳам, ишда ҳам, дам олишда ҳам ҳаётнинг барча яхшиликлари сиз томон йўналтирилган.


Ит — ҳамал. Мана, сизнинг даврингиз келди. Қўлингиз теккан ҳар бир иш гуркираб ривожланади. Ҳеч иккиланмай таваккал қилаверинг.

Ит — савр. Ёлғиз «савр»лар ўз жуфтларини топадилар. Молиявий аҳволингиз ҳавас қилгулик даражага етади.

Ит — жавзо. Муҳаббатингиз ёки яқин дўстингиз ёнгинангизда-ю, кераксиз майда-чуйдаларга чалғиб, унга эътибор бермаяпсиз. Шунингдек, қизил товуқ йилида ўз устингиздан ишлашдан тўхтаманг.

Ит — саратон. 2017 йилда ҳаётингизни муҳаббат бошқаради. Жуфтингизга ҳам, болаларингизга ҳам меҳрингиз тобланади. Яқинларингиз сиздан қувват олиб, катта ютуқларга эришадилар.

Ит — асад. Кўчмас мулк сингари катта харидларни амалга оширмаганингиз маъқул. Шу билан бирга, юлдузлар фақат ишонган инсонларингизга қарз беришни тавсия этишмоқда.

Ит — сунбула. Кишиларни оҳанрабодек ўзингизга жалб этасиз. Натижада бегоналар ҳам юз йиллик қадрдонингизга айланади. Оилали «сунбула»лар турмушнинг муштига учрашлари мумкин. оқиллик билан бунга чап беринг.

Ит — мезон. Қизил товуқ йили эшик қоққан кундан бошлаб баъзи дўстларингиз оқибатсизлик қилишлари мумкин. Бундан тушкунликка тушманг. Ҳаётнинг ўзи сарагини саракка ажратиб бераяпти, ахир.

Ит — ақраб. Баъзида атрофингиздагилар сизни тушунмаётгандек, унутиб юборгандек туюлса-да, аслида доим қалбларида сақлашади. Эҳтимол ўзингиз ташаббусни қўлга оларсиз?

Ит — қавс. Гарчи далиллар шахсий фикрингизга қарши турган бўлса-да, қарорларингизни ўзгартирманг. 2017 йилда молиявий аҳволингиз ўзгармайди. Муаммоларингизни эса босиқлик билан ҳал этинг.

Ит — жадий. Анчадан бери кўзлаб юрган марраларингизга эришасиз. Ёнингизда синалган дўсту ёрингиз борлиги жуда қўл келади.

Ит — ҳут. Хаёлингизда «пишитиб» юрган режаларингизни амалга оширишни кечиктирманг. Эски яраларингиз янгиланиши эҳтимолдан холи эмас. Саломатлигингизга алоҳида эътибор қаратинг.


Тўнғиз — ҳамал. Тақдир сизга фойдали таниш-билишлар ва катта миқдордаги маблағни йўлламоқчи. Улардан ўз ўрнида фойдалана олсангиз, пичоғингиз мой устида бўлади.

Тўнғиз — савр. Бу йилда барча ҳаракатларингиз оилани мустаҳкамлашга қаратилиши лозим. Тушунмовчиликлар муносабатларингизга соя солишига йўл қўйманг.

Тўнғиз — жавзо. 2017 йилда ашаддий душманингиз — димоғдорликдан халос бўлишга ҳаракат қилинг. Ўзингизни ўзгартириш орқали янада янги марраларга эришасиз.

Тўнғиз — саратон. Ўтган йили бироз танбаллик қилганингизни тан олинг-да, бу йил бор шижоатингиз билан меҳнат қилишга сўз беринг. Қаршингизда шундай эшиклар очилаяптики, бунақасини ҳатто тушингизда ҳам кўрмагансиз.

Тўнғиз — асад. 2017 йилнинг боши ўйин кулгу ва хушкайфиятда ўтади. Охиригача шу қувноқликни сақлаб қолинг. Яқин инсонингизнинг кўнглига қулоқ тутинг. Бу тушунмовчиликларни бартараф этишга кўмаклашади.

Тўнғиз — сунбула. Диққатингизни бир йўналишга қаратганингиздагина муваффақиятга эришасиз. Юлдузлар бирор спорт тури билан шуғулланишни тавсия этишмоқда. Шунингдек, фойдали таомнома ҳам эътибордан четда қолмасин.

Тўнғиз — мезон. Йилнинг иккинчи ярмида қўшимча даромад олишингиз учун қулай имконият туғилади. Бу пулларга қимматбаҳо металлардан бирини харид қилсангиз, янглишмайсиз. Қаътиятингизни намоён этсангиз, кўпчиликнинг хурматига эришасиз.

Тўнғиз — ақраб. Йил бошида ишхонада кичик муаммолар вужудга келса-да, иккинчи ярмида тақдирингизга таъсир қилувчи инсонни учратасиз. Агар ишингизни ўзгартириш ниятингиз бўлса, ҳеч иккиланмай биринчи қадамни ташлайверинг.

Тўнғиз — қавс. «Қавс»ларнинг асосий шиори «Бошингга не иш келса, тилингдан бил…» бўлиши керак. Агар суяксиз тинлини жиловлай олсалар, бари яхши бўлади. Қизил товуқ йили баракали келади.

Тўнғиз — жадий. Жуфтингиз кутилмаган совғалар билан кўнглингизни кўтаради. Йилнинг иккинчи ярмида саломатлигингиз ёмонлашиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун шўр ва аччиқ егуликлардан воз кечинг.

Тўнғиз — далв. Омаддан бошингиз айланиб қолмаса бўлгани. Фақат амалга оширолмайдиган ваъдаларни беришдан эҳтиёт бўлинг.

Тўнғиз — ҳут. Шахсий ҳаётингизда кутилмаган янгиликлар юз беради. Бироқ карьерангизда чекиниш кузатилиши мумкин.

Манба: Даракчи.уз

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.