Нонушта — энг муҳим овқатланиш палласидир. Бироқ будилник ва яқинларингиз сизни уйғотмаган, 10 дақиқадан кейин ишга югуриш керак бўлса, нонуштага қандай таом тайёрлаш мумкин? Бундай вазиятда оддий рецептлар сизга ёрдамга келади.
Микротўлқинли печда кекс
Зарур масаллиқлар:
- ун — 3 ош қошиқ;
- тез эрийдиган қаҳва — 1 чой қошиқ;
- какао кукуни — 2 ош қошиқ;
- шакар — 3 ош қошиқ;
- разрихлител — 1/4 чой қошиқ;
- сут — 2 ош қошиқ;
- тухум — 1 дона;
- ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ;
- ванилин — ярим чой қошиқ.
Тайёрланиши:
Ун, қаҳва, какао кукуни, шакар ва разрихлителни яхшилаб аралаштирамиз. Унга сут, тухум, ёғ ва ванилин қўшамиз. Барчаси бир хил шаклга киргунга қадар санчқи билан аралаштирамиз.
Ҳосил бўлган аралашмани ёғланган керамик кружкага қўйиб, юқори режимга тахминан 90 сонияга микротўлқинли печга қўямиз. Асосийси, кекс печда керагидан ортиқ туриб қолмаслиги лозим.
Бу мазали ва тезда тайёр бўладиган десертни ўзини ҳам, шунингдек, музқаймоқ, мураббо ёки кўпиртирилган қаймоқ билан тановул қилиш мумкин.
Болаларга бундай ширинлик албатта манзур бўлади!
Манба: Дарё.уз “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди