Америкалик тадқиқотчилар инсон иммунитети энг муҳим ҳужайраларининг фаоллиги қуёш нури орқали бошқарилишини аниқлашди. Бу замонавий ҳаёт тарзи инсон иммунитетининг тўлақонли фаолият юритишига тўсқинлик қилишини билдириши мумкин. Scientific Reports журналида шу мавзуда мақола чоп этилди.
Тадқиқотлар давомида мутахассислар қуёш нури инсоннинг Т-лимфоцитлари ҳаракатчанлигини кескин кўтаришини, Т-лимфоцитлар эса - инсон иммунитетининг энг муҳим қисми эканини исботлаб беришди. Улар бегона антигенларни ташувчи ҳужайраларни (деярли барча "ёв" ҳужайраларни) излаш, аниқлаш ва йўқ қилишни таъминлашади. Саратон ҳужайралари билан ҳам айнан улар кураш олиб боришади. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, қуёш нуридаги кўринувчи кўк ёруғлик билан нурланиш вақтида Т-лимфоцитларда водород пероксиди ҳосил бўлади. У биокимёвий жараёнларни, шу жумладан Т-лимфоцитлар ҳаракатини фаоллаштиради ва бу касалликларни келтириб чиқарадиган "ёв" ҳужайраларини топиб, уларни йўқ қилишга ёрдам беради.
Инсон тараққиёт асрига қадар қуёшдан етарлича кўк рангдаги ёруғликни олган. Бугун эса у деярли ёпиқ иншоотларнинг ичида яшайди, табиийки, бу қуёш нури етишмовчилигига олиб келади. Бу теридаги Т-лимфоцитлар ҳаракатлари ва касалликларни қўзғатувчилар билан курашиш секин кечишидан далолат беради.
Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, агар кўк рангдаги ёруғлик билан нурланиш организмга салбий таъсир кўрсатмаса, уни иммунитетида муаммоси бўлган кишиларга нисбатан қўллаш мумкин. Олимлар шунингдек кўзнинг хиралашиши айнан қуёшда кам юришнинг оқибати эканлигини тахмин қилишмоқда. Бир неча ой илгари кўк рангдаги нурнинг жарроҳлик амалиёти вақтида инсон ички органларига зиён етишидан ҳимоялаши ҳам аниқланган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?