Кунни яхши кайфият билан бошлашга халал берувчи 5 одат » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Кунни яхши кайфият билан бошлашга халал берувчи 5 одат

Кунни яхши кайфият билан бошлашга халал берувчи 5 одат

Эрталаб яхши кайфиятда уйғониш учун нима қилиш керак? Биз янги кунни яхши кайфият билан бошлашга халал берувчи эрталабки ёмон одатлар тўғрисида айтмоқчимиз.

Негатив

Кечки пайт эрталабки кайфиятни қандай кўтариш тўғрисида ўйлаб кўринг. Бу – севимли қўшиқ, вазадаги гул ёки ёқимли атир ҳам бўлиши мумкин.

Кеч туриш

Кўпчилик эрталаб ухлашни яхши кўради, шунинг учун соат қўнғироғини 5—10 дақиқа кечроққа қўяди. Шошилиш кечикиш ва муҳим нарсаларни унутиб қўйишга олиб келади. Бу ёмон одатдан қутулишнинг осон йўли – соат қўнғироғи бўйича, ялқовлик қилмасдан ўз вақтида туриш.

Нонушта қилмаслик

Маълумки, эрталабки нонушта организмнинг уйғонишига ва метаболизмни ҳаракатга келтиришга ёрдам беради. Эрталаб нонушта тайёрлашни ёқтирмасангиз, кечқурун тайёрлаб қўйинг ёки кўп вақт талаб қилмайдиган овқатлар тайёрланг.

Кун учун режанинг йўқлиги

Режа тузиб олсангиз, фикрингизни тўплайсиз ва ўзингизни ишончли сезасиз. Режа асосида ишларингизни бемалол ва иккиланмасдан амалга ошира бошлайсиз.

Кераксиз янгиликларни кўриш

Эрталабданоқ бошланаётган кунни диққат билан режалаштириш ўрнига, дунё янгиликларини кўриш кайфиятингизни бузади. Эрталаб фақат ўзингиз ва ташқи кўринишингиз билан шуғулланинг.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.