Ошқозон ярасини халқона даволашнинг бир нечта усуллари билан танишинг.
Ерқалампир (хрен). Бу ўсимлик ошқозон кислоталилик муҳитининг пастлигида қўлланилиб, кислота ишлаб чиқарилишини меъёрлаштиради. 1 чой қошиқ майдаланган ерқалампирни шунча миқдордаги асал билан аралаштириб, овқатланишдан ярим соат аввал қабул қилинади.
Карам шарбати — унинг таркибида U витамини бўлиб, шиллиқ қаватнинг зарарланган соҳаларини битиришга хизмат қилади. Ярим стакан янги чиқарилган карам шарбати овқатланишдан ярим соат олдин ичилади. Бу одатда гастритнинг ўткир ва сурункали турлари хуруж қилганда тавсия этилади.
Картошка шарбати — ошқозон муҳитининг юқори кислоталилик ҳолатидаги оғриқни камайтириш учун янги чиқарилган картошка шарбатидан фойдаланиш мумкин. Бу шарбатни ярим стакан миқдорида овқатланишдан 15-20 дақиқа аввал ичиш керак.
Наъматак шарбати — ошқозон фаолиятининг бузилиши инфекция таъсирида бўлса, наъматак дамламаси тавсия этилади. Мазкур дамлама организмнинг иммун тизимини мустаҳкамлаб, бактерияларга чидамлиликни оширади. 100 гр. наъматак мевасини 1 стакан қайнаган сувга дамлаб, бироз тиндирилади. Сўнг илиқ ҳолатда овқатланишдан олдин қабул қилиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди