Қовурилган балиқ - янгича усулда тайёрлаймиз! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қовурилган балиқ - янгича усулда тайёрлаймиз!

Қовурилган балиқ - янгича усулда тайёрлаймиз!

Зарур масаллиқлар: 450-500 гр. суяксиз балиқ гўшти, ярим боғ кашнич кўкати, 2 ош қошиқ зайтун ёғи, 4 ош қошиқ бодом мағзи, яримта пиёз, 1 ош қошиқ лимон шарбати, 2 бўлак саримсоқ пиёз, ярим боғ сельдерей кўкати, туз.

Тайёрланиши: 1. Бодом мағзини 10 дақиқа қайнаган сувга солиб қўйинг. Сўнг сувидан ажратиб, ҳар бир мағизнинг пўстини арчинг.

2. Блендерга арчилган бодом мағзи, майдаланган пиёз ва саримсоқ пиёз, зайтун ёғи, кашнич, сельдерей ҳамда лимон шарбатини солиб, эзғиланг.

3. Катта бўлакларга ажратилган балиқ гўштини туз ва мурч билан маринадлаб, пичоқ ёрдамида ҳар тарафидан чуқур бўлмаган кесимлар ҳосил қилинг. Сўнг ўсимлик ёғи солинган товада икки тарафини қизартириб қовуринг.

4. Пишган балиқ гўштини ликопчага солиб, устидан соусни текислаб қуйинг ва помидор-бодринг бўлаклари билан дастурхонга тортишингиз мумкин.

Тайёрланиш вақти: 35 дақиқа.

Манба: Darakchi.uz

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.