1. Уйқудан уйғонишингиз билан яхши нарсаларни ўйланг. Енгил жисмоний тарбия машқларини бажаринг. Чунки жисмоний фаоллик организмда қон айланашини яхшилаб, яхши кайфият гормонини оширади.
2. Табассум қилинг! Руҳшунослар фикрича эрталаб кўзгу қаршисига туриб, ўзига-ўзи табассум улашиш терапияси инсон умрини 5 йилга узайтиради. Маъқул келдими, унда ишга киришинг!
3. Ҳеч бўлмаганда 5 та яхшилик қилинг. Шунчасини қаердан оламан дейсизми?! Биринчиси, яқинларингиз билан яхши муомала бўлса, қолганлари соғлиғингиз, ишингиз ва фарзандларингиз учун аталиши мумкин. Эҳ-ҳей, истасангиз бир кунда ўндан ошиқ яхшилик қила оласиз.
4. Ишларингизни режалаштиринг. Ҳаётда тартибли бўла олсангиз, қолган барча масалаларда муаммо бўлмайди.
5. Иккиланишларни унутинг! Осон бўлмаслиги рост. Аммо кунни шу зайлда қарши олишдан нима наф? Яхшиси, «қандай бўларкин» деган саволни, «албатта, уддалайман» каби сўзга алиштиринг. Қани талаффуз қилиб кўринг-чи. Хўш, қалай?
6. Бирор нимани ўйласангиз ёки ният қилсангиз, ҳамиша қаддингизни баланд тутинг. Руҳшунослар гавдани эгиб сўзлаш, тушкунлик, асабийликка олиб келади, ўзига бўлган ишончни сўндиради, дейишади. Бошингизни баланд тутганингизда эса руҳингиз ҳам кўтаринки бўлади.
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди