Вейцман институтининг (Исроил) Эран Элинав бошчилигидаги олимлари ичакдаги бактериялар (микробиотлар) озишдан кейин ортиқча вазннинг қайтишига сабаб бўлиши мумкин эканлигини аниқлашди. Тадқиқотчилар ўз хулосаларини Nature журналида чоп этилган мақолада баён қилишди.
Мутахассислар тажрибада сичқонлардан фойдаланишди, улар сичқонларни дастлаб таркибида ёғ кўп бўлган озуқа билан боқишди, бунинг натижасида уларнинг вазни ошди. Шундан сўнг сичқонларни вазн ташлашга йўналтирилган оддий парҳезга ўтказишди – цикл такрорланди. Тадқиқот давомида олимлар микробиомадаги геномлар – кемирувчилар ичакларидаги микроорганизмлар геномларини кузатишди, дея хабар қилди Kun.uz.
Маълум бўлишича, ёғ миқдори юқори бўлган парҳез натижасида йиғилган ортиқча вазн ташланганидан кейин сичқонлар тезкорлик билан қайта вазн йиғишга мойил бўлишар экан. Ҳар бир цикл ўтган сайин семизлик даражаси мураккаблашиб борган.
Олимлар қайта вазн тўплашнинг ичак микробиотаси билан алоқасини аниқлашга муваффақ бўлишди. Вазн ташлаган кемирувчиларнинг фекал массасини меъёрий озиқланган бошқа сичқонлар ичакларига кўчириб ўтказилганда, уларда ҳам семизликка мойиллик пайдо бўлган.
Олимларнинг фикрича, тадқиқот натижалари одамларнинг вазнни қайта тиклаш механизмини аниқлашга ёрдам беради. Бироқ қайталанувчи семизликни даволовчи самарали препаратларни яратиш учун тадқиқотларни давом эттириш зарур. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Собиқ разведкачи: Ғарб Украинадан қандай қутулиш ҳақида ўйламоқда
Россия кучлари Украина қўмондонлари тўпланадиган марказга зарба берди