14:15 / 31.10.2016
27 685

Вақт ҳақида ажойиб тавсиялар

Вақт ҳақида ажойиб тавсиялар

— Сиз уҳлаётганда вақт ўтмоқда …
— Сиз ўйланаётганингизда вақт ўтмоқда …
— Қандай пул топишни ўйлагунингизча вақт ўтмоқда …

Ойлар ҳафтадек, ҳафталар кундек, кунлар соатдек, соатлар чақмоқдек ўтиб бормоқда. Сиз англамаяпсиз бироқ олтинга тенг умр ўтиб бормоқда. Тушунинг дўстим ғанимат вақт ортга қайтмайди. Танасидан бир жони чиқса сизни катта қилган она қайтмайди. Сиз раҳмдилдирсиз аммо вақтни сизга раҳми келмайди.

* ВАҚТ бу асосий бойлик. Сиз иккиланиб турган вақтда кимдир таваккал қилиб омадга эришмоқда.
* Сиз журъатсиз юрганингизда кимдир журъат қилиб бахтга эришмоқда.
* Ҳаётда кимгадир тобе бўлсангиз бегонага омад даромад келтирасиз.
* Сиз бефойда ишлар билан бандлигингизда кимдир фойдали иш билан ўсиб бормоқда.
* Сизни ҳар кун кўпчилик хафа қилиши мумкин, юрагингизга яқин олманг. Уларни унутинг. Аксинча улар сизни хаёлингизни банд қилиб режаларингизни бузмоқда.
* Ҳар кун ҳар ҳил муаммолар бўлиши мумкин. Кучли бўлинг. Катта орзулар билан яшанг ва орзуларингизни рўёбга чиқариш ҳақида ўйланг.
* Ҳаётингизда яхши ва ёмон одамлар учрайди, ҳаммаси билан алоқа қилишга тўғри келади. Сабр қилинг вақт ўзи уларни саралаб беради.
* Инсон умри жуда қисқа, бу дунйода қанча вақтингиз бор билмайсиз. Шунинг учун вақтингизни кейин афсус қилмаслик учун ўзингиз ёқтирган машғулотга сарфланг.
* Унутманг бугун таваккал қилмасангиз эртага кеч бўлади.
* Ҳар кун янги тонг отади бу дегани янги имкониятлар эшигини очади.
* Вақтни бой берманг, чигал масалаларни маслаҳатлашиб иш кўринг. Лекин ўз мустақил фикрингиз бўлсин.
* Шуни унутмангки инсон ҳар ишни хаёлда эмас амалда қилса ҳурмат топади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Вақт ҳақида ажойиб тавсиялар