18:26 / 17.02.2017
6 394

Қозоғистон иқтисодий эркинлик халқаро рейтингида Россия ва Туркияни ортда қолдирди

Қозоғистон иқтисодий эркинлик халқаро рейтингида Россия ва Туркияни ортда қолдирди

The Heritage Foundation (АҚШ) иқтисодий эркинлик халқаро рейтинги маълумотларини янгилади. Унинг натижалари бўйича Қозоғистон 42-ўринни эгаллаб, Россия ва Туркияни ортда қолдирди.

Қозоғистон 100 баллдан (мамлакат иқтисодий эркинлигининг максимал рейтинги) 69 балл тўплади ва ўтган йилги кўрсаткични 5,4 пунктга яхшилашга эришди. Ҳозирда мамлакат рейтингда Ямайка ва Перу билан 42-ўринни бўлишиб турибди.

Бир йил аввал Қозоғистон рейтингда 69-ўринда қайд этилганди. Янгиланган рўйхатда мамлакат Польша, Руминия, Бельгия ва Беларус каби давлатлардан ўзиб кетди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Қозоғистон иқтисодий эркинлик халқаро рейтингида Россия ва Туркияни ортда қолдирди