15:50 / 03.02.2017
7 361

Россия Ўзбекистонга шакар ва ёғ маҳсулотлари экспортини бир неча баробарга оширишга тайёр

Россия Ўзбекистонга шакар ва ёғ маҳсулотлари экспортини бир неча баробарга оширишга тайёр

2 февраль куни Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачев Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ганиев билан ишчи учрашувни ўтказди. Бу ҳақда "Спутник" нашрига асосланиб Кун.уз ёзмоқда.

Томонлар қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини икки томонлама ривожлантириш масалаларини муҳокама қилганлар.

Хабарда айтилишича, Александр Ткачев Россия Ўзбекистонга дон, балиқ ва балиқ маҳсулотлари, уруғлик картошка, шунингдек қандолатчилик маҳсулотлари етказилиши ҳажмини оширишдан манфаатдор эканлигини маълум қилган.

"Россиялик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистонга шакар ва ёғ маҳсулотлари экспортини бир неча баробарга оширишга тайёр", — деб маълум қилган Россия Қишлоқ хўжалиги вазири.

Учрашув якунида томонлар Россияга олиб кириладиган ўзбек мева-сабзавотлари фитосанитария нормаларига риоя этиши тўғрисида протоколни имзолаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Россия Ўзбекистонга шакар ва ёғ маҳсулотлари экспортини бир неча баробарга оширишга тайёр