09:47 / 02.02.2017
7 743

2017 йилнинг охирига қадар Россияда янги купюралар муомалага чиқарилади

2017 йилнинг охирига қадар Россияда янги купюралар муомалага чиқарилади

Россия Марказий банки – Россия банки – жорий йилнинг охирида муомалага чиқариладиган янги пуллар дизайнини аниқлаб олди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизматига асосланиб Sof.uz хабар қилмоқда. Янги купюралар 200 ва 2000 номиналга эга бўлади.

Янги қоғоз пулларда тасвирланадиган шаҳарлар 2016 йилда телеэфир орқали ўтказилган овоз бериш орқали аниқланган эди. Унинг натижасига кўра, янги 200 рубллик қоғоз пулда Қрим ярим оролидаги Севастопол шаҳри, 2000 рубллик банкнотага эса Владивосток кўприги ва "Шарқий" космодроми манзаралари тасвирланган.

Марказий банк раиси Эльвира Набиуллинанинг фикрича, янги пуллар фуқароларнинг маҳсулотлар ва хизматлар учун ҳақ тўлашини енгиллаштиради.

Россия банки, сўнгги маротаба, 2009 йилда янги номиналдаги пулларни чиқарган эди. Ўшанда 10 рубллик тангалар муомалага киритилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » 2017 йилнинг охирига қадар Россияда янги купюралар муомалага чиқарилади