00:07 / 21.04.2015
6 481

Morgan Stanley’нинг 1-чоракдаги соф даромади 59 фоизга ўсди

Morgan Stanley’нинг 1-чоракдаги соф даромади 59 фоизга ўсди

Жорий йилнинг 1-чорагида Morgan Stanley банк гуруҳининг соф даромади 59 фоизга ўсди ҳамда 2,39 млрд долларни ташкил қилди. Бундай ўсишга акциялар ва брокерлик комиссиялари билан савдо операциялари сабаб бўлди. Банк, шунингдек, охирги 5 йил ичида рекорд даражадаги тўғриланган тушумни олди. Бу ҳақда Morgan Stanley ҳисоботида хабар берилмоқда, деб ёзади Kun.uz.

Morgan Stanley нинг 1-чоракдаги тушуми 10,3 фоизга, яъни 9,91 млрд долларгача кўпайди.

Акциялар билан савдо операцияларидан олинган тўғриланган тушум 33 фоизга ўсиб, 2,27 млрд долларни ташкил этди. Morgan Stanley нинг бадавлат мижозларнинг активларини бошқаришдан олган даромади 6,2 фоизга ўсиб, 3,83 млрд долларнни ташкил этди.

2014 йилда банк капитализацияси 24 фоизга ўсиб, 2015 йилнинг бошида 5,3 фоизга қисқарди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Morgan Stanley’нинг 1-чоракдаги соф даромади 59 фоизга ўсди