Самарқанд вилоятининг Ургут тумани, Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри ва Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида "Ургут", "Ғиждувон", "Қўқон", "Ҳазорасп" номли эркин иқтисодий зоналар ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қонун лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокама учун қўйилди, деб ёзмоқда Uz24.uz сайти.
Янги эркин иқтисодий зоналарнинг барпо эритилиши Ўзбекистонда замонавий ишлаб чиқаришга кенг инвестиция жалб этиш имконини беради. 4 та вилоятнинг минерал хом-ашё ресурслари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб чиқаришга кенг йўл очилади.
Эркин иқтисодий ҳудудларнинг фаолият қилиш муддати 30 йил қилиб белгиланади. Мазкур вақт давомида бу зонада махсус солиқ ва божхона имтиёзлари амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Ўзбекистнда 3 та - "Навоий", "Жиззах" ва "Ангрен" эркин иқтисодий зоналари фаолият олиб бормоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди