Янги мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилувчи Ўзбекистон корхона ва ташкилотлари учун валюта тушумини мажбурий тартибда сотиш миқдори икки баробарга камайтирилди. Президент в. б. Шавкат Мирзиёев шу ҳақдаги қарорни имзолади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ҳужжатга мувофиқ, 20 сентябрдан бошлаб ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий мансублигидан катъи назар, экспорт қилувчи корхона ва ташкилотлар, шу жумладан, микрофирмалар, кичик корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликлари янги мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг 25 фоизини белгиланган тартибда мажбурий сотишни амалга оширади. Бунгача эса мазкур кўрсаткич 50 фоизни ташкил этар эди.
Қарорда янги, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспортга етказиб бериш юклаб жўнатиладиган маҳсулот қийматининг камида 30 фоизини олдиндан тўлаш шартларида амалга оширилиши ҳам кўзда тутилган. Қолган қисми учун тасдиқланган банк аккредитиви очилади ёхуд биринчи классли хорижий банк кафолати расмийлаштирилади.
«Узагрожкспорт» ихтисослаштирилган ташки савдо компаниясига янги, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини ишончли ва узоқ муддатли шериклар бўлган етакчи хорижий ташкилотлар, импорт қилувчилар (Вазирлар Маҳкамаси карорлари билан тасдиқланадиган рўйхат бўйича) манзилига чиқариш ва сотиш ҳуқуқи берилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди