Россияда ҳаваскор қўшиқчилар ўртасида ўтказиладиган йирик “Голос” лойиҳасидан хабарингиз бор. Бу лойиҳа бир неча йиллардан буён мухлисларнинг севимли кўрсатувига айланишга улгурган. Лойиҳанинг болалар ўртасидаги танлови ҳам ўтказиб келинади. “Голос. Дети” мусиқий танловида шу вақтгача бир неча ўзбекистонлик болалар иштирок этган. Эндиликда уларнинг қатори яна бир кичик ижрочи билан тўлди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.
22 февраль куни намойиш этилган “Голос. Дети” лойиҳасида 10 ёшли Милана Пак ҳам иштирок этиб, томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлди. У Деми Ловатонинг “Stone Cold” қўшиғини қойилмақом тарзда ижро этиб, ҳакамларнинг ҳам эътирофига сазовор бўлди.
Милана қўшиқ куйлашни бошлагандан бир неча сониялар ўтибоқ, Дима Билан унинг ижросидан руҳланиб, дарҳол зарур тугмани босган ҳолда Милана томонга қаради. Қўшиқ тугагандан сўнг, ҳакамлар қаторида бўлган хонанда Нюша ва Валерий Меладзе ҳам унинг иқтидорига тан беришганини уларнинг ҳис-ҳаяжонидан сезиш қийин эмас эди.
Милана 10 ёшда ва Тошкентдан эканлигини айтганида, ҳакамлар ҳайратланишди. Кичик ёшдаги қизалоқ катта истеъдоди билан уларни лол қолдира олди.
Милана Пак Ўзбекистондаги болаларнинг мусиқий танлови ҳисобланган “Юлдузча” лойиҳасида ҳам иштирок этиб, ғолибликка эришган эди. Россиянинг “Голос. Дети” лойиҳасининг 4-мавсумида ҳам Миланага омад тилаймиз.
Қуйидаги видео орқали Милана Пакнинг 22 февралда ўтказилган “Голос. Дети” лойиҳасидаги иштирокини томоша қилишингиз мумкин.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?