29 909
Ҳиндистонда вафот этган хонанда Мунира Муҳаммедованинг қачон дафн этилиши муълум бўлди
Ғанижон Тошматов номидаги Дуторчи қизлар ансамбли яккахони Мунира Муҳаммедова 50 ёшида хасталик сабаб оламдан ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
Хонанда жигар соҳасида операция амалиётини ўтказиш учун Ҳиндистонга жўнаб кетган эди. Афсуски, шифокорларнинг уринишлари зое кетиб, Мунира Муҳаммедова вафот этди.
Хонанданинг энг яқин дугонаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулованинг маълум қилишича, Мунира Муҳаммедованинг жасади ортилган самолёт бугун, 12 февраль куни тушдан сўнг Тошкентга келиб қўнади.
Мунира Муҳаммедова васиятига кўра, эртага, 13 февраль куни Тошкент вилояти, Пскент тумани, Муратали қишлоғидаги қабристонга, марҳум волидасининг ёнига дафн этилади, деб ёзади Qalampir.uz нашри.
1966 йилнинг 26 мартида таваллуд топган Мунира Муҳаммедова тингловчилар орасида тожик, форс, араб тилидаги қўшиқлари билан танилган эди. Хонанданинг бир ўғил ва бир қизи, 3 набираси бор эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади