14:16 / 09.02.2017
18 500

​Нилуфар Усмонова: “Ўғилларим онасининг бахтли аёл эканлигини кўриб уйлғаймоқда”

​Нилуфар Усмонова: “Ўғилларим онасининг бахтли аёл эканлигини кўриб уйлғаймоқда”

Хонанда Нилуфар Усмонова “Даракчи” газетасининг “Учрашув” саҳифаси меҳмони бўлди. Айни дамда тўртинчи бор оналик бахтига эришиш арафасида турган хонанда ижоди ва шахсий ҳаёти борасидаги кўплаб саволларга жавоб берди.

“Ўғилларим ҳозир ақлини таниган, вояга етганида, «онам вақтини биз билан ўтказарди», деб эслаб юришади. Ўзим ўғилларимнинг ёшида бўлган пайтимни эслайман, ҳар бир воқеа кинотасмасидек кўз олдимда қолган. Бор эътиборимни ўғилларимга қаратишимнинг яна бир сабаби, кўзим ёригач, чақалоқ билан овора бўлиб қоламан. Фарзандларимнинг қайтариб бўлмас онларидан завқланиб яшагим келяпти. Улғайишганида кейин истасам ҳам уларнинг вақтини тополмайман. Ўғилларим онасининг бахтли аёл эканини кўриб улғаяётганидан хурсандман. Онанинг бахтини кўрмай улғайган ўғиллар эртага рафиқасини қандай бахтли қилади? Бу жиҳатларни ҳам унутмаслик керак!”,—дейди Нилуфар Усмонова.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » ​Нилуфар Усмонова: “Ўғилларим онасининг бахтли аёл эканлигини кўриб уйлғаймоқда”