07:11 / 09.02.2017
16 004

Телебошловчи Насиба Мақсудова вафот этди

Телебошловчи Насиба Мақсудова вафот этди

Таниқли диктор, “MY5” телеканали орқали эфирга узатиладиган “Дийдор ширин” кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси Насиба Мақсудова 8 февралдан 9 февралга ўтар кечаси 68 ёшида оламдан кўз юмди, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.

Хабар қилишларича, шифокорлар саломатлиги тикланаётган Насиба Мақсудовага муолажаларни уй шоиритида давом эттиришга рухсат беришган. Бир неча кундан буён уйида даволанаётган телебошловчи Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази шифохонасига олиб келинган. Кўп ўтмай унинг аҳволи оғирлашиб, жони узилган.

Маълумот ўрнида, Насиба Мақсудова 1948 йилда таваллуд топган. Узоқ йиллар Ўзбекистон миллий тедерадиокомпаниясида фаолият юритган. Унинг сўнгги 10 йилликдаги фаолияти хусусий телеканаллар билан боғланди.

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Насиба Мақсудованинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирамиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Телебошловчи Насиба Мақсудова вафот этди