17:49 / 08.02.2017
7 662

58 ёшли Мадонна тўрт ёшли эгизак қизларни асраб олди

58 ёшли Мадонна тўрт ёшли эгизак қизларни асраб олди

Мадонна Малавия Олий судининг қарорига кўра, эндиликда яна иккита болани асраб олиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу ҳақда "Sky News"га асосланиб "Qalampir" хабар бермоқда.

Мадонна қарор ўқилаётган пайти суд залида иштирок этди. Малавия Олий судьяси Мленга Мвула қўшиқчининг юзидаги табассумга қўшимча қилиб, унинг икки фарзандини дарҳол бағрига босиб суҳбатлашиш лозимлигини таъкидлаган. “Тўрт ёшли эгизак қизлар – Эсзер ва Стелла”, деб қўшимча қилди у.

58 ёшли поп юлдуз бундан олдин ҳам малави миллатига мансуб Девид Банда ҳамда Мэрси Жеймсларни 2006 ва 2009 йилларда кетма-кет асраб олган эди.

Маълумот учун, Мадонна 2006 йил Африка халқларига таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида кўмак бериш, айнан қизларнинг ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишига ёрдам бериш мақсадларида “Малавия ривожланиши учун” нодавлат нотижорат ташкилотини тузган.

Мадоннанинг олдинги турмушидан ҳам икки нафар Лурдес ва Рокко исмли фарзандлари бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » 58 ёшли Мадонна тўрт ёшли эгизак қизларни асраб олди