20:35 / 29.01.2017
19 307

Юлдуз Усмонованинг концертига энг қиммат чипталар 250 минг сўмдан сотувга чиқарилди

Юлдуз Усмонованинг концертига энг қиммат чипталар 250 минг сўмдан сотувга чиқарилди

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова «Истиқлол» санъат саройида 11—23 апрель кунлари жонли ижрода бўлиб ўтадиган «Эй азиз инсон» номли концерт дастурининг чипта нархлари маълум бўлди.

Юлдуз Усмонованинг расмий сайти маъмури Азамат Қодировнинг маълум қилишича, чипталар 27 январдан савдога чиқарилган.

«27 январдан бошлаб Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига чипталар сотуви бошланди. Концертга тайёргарлик ва ташкилий ишлар ҳам бошлаб юборилган. Дастурнинг чипта нархлари 20 минг сўмдан 250 минг сўмгача қилиб белгиланган», — дейди Азамат Қодиров.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Юлдуз Усмонованинг концертига энг қиммат чипталар 250 минг сўмдан сотувга чиқарилди