15:34 / 28.01.2017
8 179

Британиялик актёр Жон Хёрт 77 ёшида вафот этди

Британиялик актёр Жон Хёрт 77 ёшида вафот этди

Гарри Поттер ҳақидаги фильмларда мистер Олливандер роли билан танилган британиялик актёр Жон Хёрт 77 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда «Дарё». Унинг вафоти сабабига аниқлик киритилмаяпти.

2015 йилда Хёртда ошқозоности бези саратони аниқланган эди. Ўша йилиёқ актёр саратонни муваффақиятли тарзда енгганини маълум қилган эди.

Актёр «Тунги экспресс», «1984», «Фил одам», «Контакт», «Хеллбой», «Хеллбой 2», «Барча эшикларни очувчи калит», «V — вендетта демакдир», «Индиана Жонс ва биллур бош суяк қироллиги» ҳамда Гарри Поттер ҳақидаги фильмлар сериясида рол ижро этиб танилган.

Актёр икки марта «Оскар» мукофотига номзод сифатида кўрсатилган. Шунингдек, у «Олтин глобус» ва BAFTA мукофотлари совриндоридир.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Британиялик актёр Жон Хёрт 77 ёшида вафот этди