Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова 22 январь куни юрак хуружини бошидан кечириб, шифохонага жойлаштирилган эди.
24 январь куни ўтказилган муолажалардан сўнг актрисанинг аҳволи оғирлашди. Шундан сўнг Холиқова Тошкентдаги 1-сонли Марказий клиник шифохонанинг жонлантириш бўлимидан Республика Кардиология маркази шифохонасининг жонлантириш бўлимига ўтказилди.
Бу орада ижод аҳли, хусусан, мухлислар ўртасида хавортир янада кучайди. Кечадан бошлаб ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакиллари ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларига Муқаддас Холиқованинг суратини жойлаштириб, унга соғлик тилашмоқда.
Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқованинг қизи Зебинисо маълум қилишича актрисанинг аҳволи анча яхши, кўрсатилаётган муолажалар ва даво чоралари ўз самарасини бериб, актрисанинг соламатлиги секин-аста тикланмоқда. Шифокорларнинг маълум қилишича, операция яхши ўтиб, хавф ортда қолган. Бироқ актрисанинг қачон жонлантириш бўлимидан чиқарилиши ҳақида аниқ маълумотлар берилмаяпти
Муқаддас Холиқованинг қизи эса ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали онасининг аҳволи анча яхшилигини маълум қилиб, қўллаб-қувватлаган, дуода бўлаётган мухлисларига ўз миннатдорчилигини билдирган ва саломатлик тилаётганганларнинг гапларини онасига етказганини айтган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди