Айни кунларда оиласи билан Таиландда дам олаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали денгиздаги уммон ҳақида гапириб берар экан, ўзбек шоу-бизнесидаги ёшларнинг энг севимли гуруҳларидан бири бўлган “Уммон” гуруҳини ҳам ёдга олди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.
“Сувга тушсам, шу қўшиқ тилимга келаверади. Ростдан ҳам “Уммон” гуруҳи шу ерга келиб ижод қилса бўларкан. Нуқул танқид қилишади ашулаларини. Океан суви шў-ў-ўр, баҳонада қўшиқларига маза кирармиди...”
Унинг бу сўзларига “Уммон” гуруҳининг мухлислари орасида эътироз билдирганлар ва йигитлар томонидан ижро этиладиган аксарият қўшиқлар дилга яқин эканини айтганлар ҳам бўлди.
Маълумот учун, мухлисларнинг “Ўзбекистонга қачон қайтасиз?”, деб берган саволига Обид Асомов, “Кунлар исиб, қулупнайлар пишганда”, деб жавоб қайтарди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Осиё кубоги U-23. Аббосбек Файзуллаев футболчилар орасида энг қиммати
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг