20:01 / 30.12.2016
14 245

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев ўғил фарзандли бўлди

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев ўғил фарзандли бўлди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев ўғил фарзандли бўлди. Бу ҳақда хонанданинг укаси ва продюсери Дилшод Раҳматуллаев журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.

«Бугун тонг соат 7:30 да акам ўғил фарзандли бўлди. Худога шукр, чақалоқ ҳам, аёллари ҳам соғ-саломат», — дейди Дилшод Раҳматуллаев.

Маълумот учун, Улуғбек Раҳматуллаевнинг Файзуллоҳ исмли 5 ёшли ўғли ҳамда 3 ёшли Фарзона исмли қизи ҳам бор.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев ўғил фарзандли бўлди