16 226
Севара Назархонни 40 ёшга тўлгани билан табриклаган Обид Асомов: «Билиб қўй, мухлисларинг сардори менман!»
Таниқли хонанда Севара Назархон 23 декабрь куни 40 ёшга тўлди. Шу муносабат билан, кўплаб санъаткорлар қатори, машҳур сўз устаси Обид Асомов ҳам хонандага Instagram орқали табрик йўллади. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди.
«Севара, синглим, роса совуқ кунда туғилган экансан, лекин, қизиғи, жуда қайноқ қалбли инсонсан. Ҳар бир айтган қўшиғинг юрагимизнинг энг чуқур жойигача етиб боради», — деб ёзди Обид Асомов ўз табригида.
«Ер юзи бўйича мухлисларинг бор, мен ҳам шулар қаторида. Лекин, билиб қўй: мухлисларинг сардори менман!», — дея ҳазил қилди таниқли сўз устаси.
«Оиланг бахтига, фарзандларинг ҳамда биз, мухлисларинг бахтига соғ бўлишга мажбурсан! Туғилган кунинг муборак бўлсин!», — дея қўшимча қилди Обид Асомов ўз табригида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди