Даврон Кабулов: Каниза бу каби пиарчи эканлигингиз ҳакида олдин ҳам эшитган эдим » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
25-12-2016 | 20:40 ZAMIN.UZ / Маданият / 25 Декабр 2016
4 423

Даврон Кабулов: Каниза бу каби пиарчи эканлигингиз ҳакида олдин ҳам эшитган эдим

Даврон Кабулов: Каниза бу каби пиарчи эканлигингиз ҳакида олдин ҳам эшитган эдим

Даврон Кабулов "Миллион" жамоасининг концерти диски чиққанидан сўнг Канизанинг турмуши бузилиш ҳавфи остида қолгани, хонанда чуқур изтиробда экани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган гап сўзлар юзасидан Фейсбукдаги саҳифасида изоҳ бериб ўтди.

Каниза (Шаҳризода), очиғи сизнинг бу каби пиарчи эканлигингиз ҳакида олдин ҳам эшитгандим-у, аммо менга алоқаси йўқлиги учун аҳамият бермагандим, - деб ёзади Даврон Кабулов.

Даврон Кабулов, Канизага бир нечта саволлар билан мурожаат қилган:

1. Битта концертда ҳар қандай кутилмаган гап айтилиши мумкин, аммо "Миллион" концерти 7 кун 9 сеанс (!) ўтказилди. Шулардан 8 тасида иштирок этдингиз. Сахнада нима бўлганидан хабарим йўк, дебсиз. Саккизта сеанс а??? Репетицияга ким келди, Сизга қўйиб қўйгандек ўхшайдиган қиёфадошингизми? ("Истиқлол" ходимлари, "Миллион" аъзолари гувохлик бера оладилар) Суҳбат давомида қайси расмлар муҳокама қилинишини ким билан гаплашгандим? Бу расмларни ЎЗИНГИЗ телеграм орқали администраторимга ташлаганингиз ёдингиздан чиқдими? (менда скриншотлар бор) Залда телефонга суратга олиш таъкикланганди, факат ассистентингизга рухсат бердик сизнинг иштирокингиздаги сахна куринишини видеога олишига (монтажда буни ҳам кўрсатишим мумкин). Эртасига таассуротларингизни кулиб айтиб бердингиз. Қайси виждон билан хабарим йўқ деяпсиз? Истаган одам шу вақтгача концертларимизда чиққан Райҳон, Улуғбек Раҳматуллаев, Манзура, Жаҳонгир Позилжонов, Жасур Умировдан сурасин, ХАР ДОИМ концертдан аввал қушиқчилар билан репетиция қилиб олганмиз.

2. Концерт ўтганига 3 ойдан (!) ошди. Шунча вақт давомида тўй маросимларида Сиз билан кўришдик. Нега диск чиққунча Ўзимга бир оғиз бу ҳақда гапирмадингиз?

3. "Жасур Умировга ўхшаб аразлаб юрмайман, юморни тушунаман" дейишга ким сизни мажбур қилди? Дарвоқе, сизга нотуғри етказишган экан, Умиров билан дустона муносабатлар ҲЕЧ ҚАЧОН узилмаган.

4. Каниза эри билан ажрашиш арафасида! Кайси эри билан? Турмуш уртоғим 10 дақиқага магазинга чиқса хабардор қилади, 8 кун поччамга уйдан қаёққа чиқиб кетаётганингизни айтмаганмидингиз? Нега эрингиз биз билан боғланмадилар? Бир-бирингизни оғир вазиятларда эшитишга хохиш бўлмаса, битта диск бахона турмуш осон бузилса, оила асли бизгачаям мустахкам булмаган эканда?

5. "Узбекнаво"дан тортиб порталгача арз қилиб, ҳамма информацияни чиқариб бўлиб, бугун менга қунғирок қиляпсиз "гаплашиб олайлик" деб. Унгача рақамим йўқмиди?

Даврон Кабулов: "Ушбу саҳна кўриниши ҳазм қила олмаганларга эса, "Миллион" шунчаки қизиқчиларнинг концертини эмас, ШОУ дастур қилишга интилишини эслатиб утмоқчиман. Кутилмаган диалоглар, қулоқ эшитиб урганмаган ҳазилларни тақдим этишга ҳаракат қиламиз. Ҳамма урганган ҳазиллар учун эса ТВда хажвий курсатувлар бор. Канизани факат кушик айттириш керак эди, деган фикрда юрганлар учун: агар факат ашула учун булса Севара Назархон ё Жахонгир Отажоновни таклиф килардик. Репер Шохрухга гап йўй, йўший айтишга тайёрман, лекин ҳазил менга ярашмайди, деб дархол очиғини айтди".

Бир пайтлар Шаҳзоданинг концертига Каниза кўчадан чипта сотиб олиб, расмга олиб инстаграмга "таклиф учун раҳмат" деб ёзиб қўйибди, дейишса ишонмагандим, дея ёзади Кабулов.

Арзон пиарларга хуши йўқлиги ва концертга келгани учун Канизага ташаккур, дея қушимча қилган Миллион жамоаси аъзоси Даврон Кабулов.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.