Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 декабр куни миллий телерадиокомпания сухандони Галина Мельниковага "Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти" фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади. Сухандон шу куни 80 ёшни қарши олди.
"Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясидаги кўп йиллик самарали ижодий фаолияти, дикторлик санъатини ривожлантириш, халқимизнинг маънавий салоҳиятини юксалтириш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун Галина Витальевна Мельниковага "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти" фахрий унвони берилсин", дейилади ҳужжатда.
Галина Мельникова — олий тоифали сухандон, телевидениеда 1956 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. У кўп йиллар давомида "Ахборот" информацион дастурида бошловчилик қилган, турли тантанали маросимларни олиб борган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?