16 237
Саиф Али Хон ва Карина Капур янги туғилган фарзандига Амир Темур шарафига Таимур деб исм қўйгани тахмин қилинди (фото)
Болливуд актёри Саиф Али Хон ва актриса Карина Капур 20 декабрь, сешанба куни ўғил фарзандли бўлди, деб хабар бермоқда «Дарё» нашри.
Она ва боланинг аҳволи яхши экани, дунёга келган янги чақалоққа Таимур Али Хон Патауди деб исм берилгани таъкидланмоқда.
«Барчангиз билан ажойиб янгилик борасида баҳам кўрмоқчимиз: ўғлимиз Таимур Али Хон Патауди 2016 йил 20 декабрь куни дунёга келди. Сўнгги 9 ой давомида бизни тушунган ва қўллаб-қувватлаган ОАВга, айниқса, мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчимиз. Рождество ва Янги йил муборак бўлсин. Муҳаббат ила Саиф ва Карина», – дейилади актёр ва актрисанинг баёнотида.
Ижтимоий тармоқларда, хусусан, Facebook’даги The Mughal Empire of Hindustan саҳифасида Саиф Али Хон ва Карина Капур ўз ўғлини Амир Темур шарафига Таимур деб номлагани айтилмоқда.
Мазкур пост остида баъзи фойдаланувчилар бу сафсата эканини, бошқалари исм танлаш ота-онанинг қарори эканини таъкидлаган.
Маълумот учун, 46 ёшли Саиф Али Хон ва 36 ёшли Карина Капур 2012 йили турмуш қурган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Шавкат Мирзиёев Кўрфаз давлатлари ташкилоти бош котибини қабул қилди
Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди