Арнольд Шварценеггер оёғини синдириб олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
17-12-2016 | 01:00 ZAMIN.UZ / Маданият / 17 Декабр 2016
331

Арнольд Шварценеггер оёғини синдириб олди

Арнольд Шварценеггер оёғини синдириб олди

Голливуднинг машҳур актёри Арнольд Шварценеггер ўнг оёғини синдириб олди. Артист ABC News телеканалида эфирга узатилувчи Live with Kelly телекўрсатувига махсус тиббий пойабзалда келган, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

"Шунчаки педикюр вақтида бироз шикастлаб олдим", деб ҳазил жавоб берган актёр бошловчининг саволига. Шварценеггер ортиқча зўриқишдан ҳосил бўладиган стресс синиши деб аталувчи жароҳат олганини айтди.

"Балки бу чанғида учганимдандир, балки кўп марта ўтириб-туриш машқларини бажаришим ёки югуришдандир. Бироқ бу кимни ҳам ташвишлантирарди?", деб айтган актёр. 69 ёшли актёр бу жисмоний машқларга кўп вақт сарфлаганини таъкидлаб ўтган.

Шварценеггер шифокорлар унга бир неча ҳафта давомида тиббий пойабзал кийиб юришни тавсия қилишганини, бироқ у "бу оёқ кийимни жуда тез чанғи пойабзалига алмаштириш ниятидалигини" айтган. Бошловчилар ҳам ўз навбатида актёрнинг оёғидаги пойабзал "терминаторларга хос кўринишини" айтиб ҳазиллашишган.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.