16:53 / 14.12.2016
18 097

Умид Искандаров рафиқаси билан ажрашганини Шаҳзода Матчонова билдириб қўйди

Умид Искандаров рафиқаси билан ажрашганини Шаҳзода Матчонова билдириб қўйди

Актёр Умид Искандаров рафиқаси Рената Искандарова билан ажрашгани ҳақида миш-мишлар тарқалган, бироқ актёр бундай гап-сўзларни инкор этиб келаётган эди, деб ёзади «Darakchi.uz».

Бугун Умид Искандаровнинг рафиқаси Рената Искандарова туғилган кунини нишонламоқда. Актёр рафиқасини ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали табриклади. Умид Искандаров шеърий табригида рафиқасига ҳамманинг хуш кўрган инсони, кимдир учун эса энг севимли бўлишни, ғам чекмаслик ва бахтли кунларни унутмасликни тилаган.

Рената Искандарова мазкур табрикка жавобан “Раҳмат, Умид, таъсирли шеър учун!”,—деб ёзиб қолдирган.

Ренатанинг яқин дугонаси, актриса Шаҳзода Матчонованинг табриги эътиборимизни тортди. Мазкур табрикда Шаҳзода Ренатага ҳаётида уни бутун қалби билан севадиган инсон бўлишини тилаган.

“Менинг қадрли инсоним! Бизнинг қўғирчоғимиз, туғилган кунинг билан! Ҳаётинг ўзинг каби чиройли бўлсин! Ҳар доим ҳаётдан мамнун, ёрқин ва самимий табассум қилувчи инсон бўл! Ҳаётингда бутун қалби билан сени севадиган инсон бўлсин!”,—деб ёзди Шаҳзода Матчонова.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Умид Искандаров рафиқаси билан ажрашганини Шаҳзода Матчонова билдириб қўйди