Лицензияси олиб қўйилганидан сўнг телеканалларда камнамо бўлиб қолган хонанда Лола Йўлдошева шахсий ҳаёти, хусусан, турмуш ўртоғи билан ажрашиши ҳақидаги саволларга жавоб берди.
«Турмуш ўртоғим билан ажрашганимнинг сабаби ― иш эмас. Бу ерда бошқа шахсий сабаблар мавжуд. Қўшиқлар эса чалғишнинг бир усули эди. Турмуш ўртоғим билан 2011 йилда ажрашганмиз. Ҳозирда иккаламиз алоҳида, бошқа-бошқа оилаларда яшаётган бўлсак-да, дўстона муносабатларни сақлаб қолганмиз. Фарзандларимиздан ҳеч нарсани яширмаганмиз, уларнинг барча саволларига жавоб бериб, катталарнинг феъл-атвори бир-бирига тўғри келмаса ҳаётда шундай вазиятлар бўлиб туришини тушунтирганмиз», ― дейди хонанда.
Лола, шунингдек, келажакда турмуш ўртоғи, кўп фарзандлари, умуман олганда, катта оиласи бўлишини орзу қилишини ҳам айтиб ўтган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди