Хонанда Зиёда Қобилова кимга овоз берганини айтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
04-12-2016 | 14:26 ZAMIN.UZ / Маданият / 04 Декабр 2016
781

Хонанда Зиёда Қобилова кимга овоз берганини айтди

Хонанда Зиёда Қобилова кимга овоз берганини айтди

Бугун эрта тонгдан бошланган президентликка номзодларга овоз бериш жараёнида шоу-бизнес оламининг барча вакиллари қатнашмоқда.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобилова ҳам сайловларда иштирок этди ва юртмиздаги тинчлик, осойишталик учун овоз берганини айтиб ўтди.

“Биз эркин ижод қилаяпмиз. Бунга Ватанимиздаги тинчлик ва хотиржамликнинг ўрни беқиёс. Агар тинчлик бўлмаса, нафақат санъат, балки бошқа соҳаларда ҳам бирор ютуққа эришиб бўлмайди.

Мен кўплаб ҳамкасбларим қатори, ўз оилам, фарзандларим, Ватанимнинг тинчлиги учун, осойишталикни сақлай биладиган инсонга овоз бердим”.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.