Қиличбек Мадалиев дадасининг мухлисларини йиғлатди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
04-12-2016 | 13:36 ZAMIN.UZ / Маданият / 04 Декабр 2016
905

Қиличбек Мадалиев дадасининг мухлисларини йиғлатди

Қиличбек Мадалиев дадасининг мухлисларини йиғлатди

1-2 декабрь кунлари Тошкентнинг муҳташам «Истиқлол» саройида Қиличбек Мадалиев концерт дастурини тақдим этди. Концерт дастурини радиобошловчи Акмал Мирзо олиб борган бўлсада, ҳар бир қўшиқ орасида мухлисларига мурожаат этиб турган хонанда Қиличбек Мадалиев кечага самимий руҳият бера олди.
Қиличбек Мадалиев дадасининг мухлисларини йиғлатди

Унинг ҳар бир қўшиғининг таронаси ва шеърлари дид ва савия билан танлангани сезилиб турарди. «Бир умр куйлайман етгунча кучим, дадамнинг мухлислари учун»- қўшиғи томошабинларнинг чексиз қарсаклари билан қарши олинди. Қўшиқни кўпчилик кўзида ёш билан тинглади.
Қиличбек Мадалиев дадасининг мухлисларини йиғлатди

Хонанданинг Шаҳзода Муҳамедова билан куйлаган дуэт таронаси ҳам кечага ўзгача кайфият бағишлади. Концерт бермасдан 2-3 йил танаффус қилган Қиличбек эндиликда катта дастурлар билан мухлисларни юрагига жой топа олишини исботлаб берди. Қиличбек келаси йил яна шундай файзли концерт дастурида мухлислар билан дийдорлашишни ваъда берди.
Қиличбек Мадалиев дадасининг мухлисларини йиғлатди

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.