14:24 / 02.12.2016
15 283

«Уммон»чи Зоҳиднинг вафот этгани ҳақида Telegram’да тарқатилган хабарлар рад этилди

«Уммон»чи Зоҳиднинг вафот этгани ҳақида Telegram’да тарқатилган хабарлар рад этилди

Telegram мессенжерида «Уммон» гуруҳи аъзоси Зоҳид Рихсиев автоҳалокатга учраб, вафот этгани ҳақида хабарлар тарқатилди.

Тарқатилган хабарларда Зоҳид Рихсиев 30 ноябрь куни соат 11:30 да автоҳалокатга учрагани ва вафот этгани ёзилган.

Telegram’да тарқатилган хабарлар қанчалик ҳақиқатга яқин эканини билиш мақсадида, журналист Феруз Муҳаммад «Уммон» гуруҳининг маъмури Дониёр Алимуҳамедовга мурожаат қилди.

Эътиборли томони, Telegram’даги хабарларга илова қилинган суратларда бошқа бир хонанда — Алижон Исоқовнинг йўл-транспорт ҳодисасига учраган машинаси акс этган (бу ЙТҲ ҳақида аввалроқ хабар берилган эди).

«Бу миш-миш бир неча кундан бери Telegram’даги гуруҳларда айланиб юрганидан хабаримиз бор. Худога шукр, ‘Уммон’ гуруҳидаги барча йигитлар соғ-саломат. Telegram’да тарқатилган хабарлар уйдирмадан бошқа ҳеч нарса эмас», — деди «Уммон» гуруҳи маъмури.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Уммон»чи Зоҳиднинг вафот этгани ҳақида Telegram’да тарқатилган хабарлар рад этилди