“Маҳаллада дув-дув гап”, “Сен етим эмассан”, “Оловли йўллар” каби кўплаб кинофильмларни томошабинларга тақдим этган, “Эл-юрт ҳурмати” ордени ва “Шуҳрат” медали соҳиби Шуҳрат Аббосов режиссёрлигида ишчи номи “Маҳаллада дув-дув гап - 2” (“Ана сюрпризу, мана сюрприз”) бадиий фильмини тасвирга олиш ишлари якунланиб қолди. Фильм “Dono Productions” кинокомпанияси томонидан суратга олинмоқда.
“Маҳаллада дув-дув гап - 2” кинофильмининг асосий воқеалари Фарғона вилояти (Фарғона, Марғилон, Қўқон шаҳарлари, Риштон, Ўзбекистон туманлари) ва Тошкент шаҳрида тасвирга олинди. Бош қаҳрамон, маҳалла фуқаролар йиғини раиси – Хосият опа ва унинг уч нафар ўғли атрофида рўй берадиган воқеалар орқали, умуман республикамизда сўнгги йилларда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари, маҳаллий аҳоли онгида рўй берган маънавий ўзгаришлар, эртанги кунга бўлган ишончнинг ортиши жараёни юксак бадиий маҳорат билан тасвирланади.
Фильмда бош қаҳрамон ролини Дилбар Икромова, унинг уч ўғлини – ёш актёрлар Эркин Бозоров, Суръат Исломов, Аббос Ибрагимовлар гавдалантирган.
Актёрлар жамоаси таркибида Ҳусан Шарипов,Гулчеҳра Жамилова, Муқаддас Ҳолиқова, Муяссар Бердиқулова, Мадина Мухторова, Валижон Шамсиев, Дилшодбек Каттабеков, Моҳира Нурматова, Шодия Тўхтаева, Ширин Исмоилова, Лазиза Нозимхонова, Зебинисо Ҳолиқова, Кумуш Ўктамова каби ўнлаб халқимиз суйган ижодкорлар бор.
Постановкачи режиссёрлар – Шуҳрат Аббосов ва Нозим Аббосов. Сценарий муаллифи – Шоира Ғиёсова. Иккинчи режиссёр Фарҳод Худойбердиев. Тасвирга олиш гуруҳи қарийб 50 кундан буён съёмка жараёнларида меҳнат қилишмоқда.
Фильм ижодкорларининг маълум қилишларича, картинани Наврўз айёмига туҳфа қилиш режалаштирилган.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди