Бугун, 26 ноябрь куни “Шарқ” гуруҳи аъзолари Сарвар Акбаров ва Татьяна Зайцева ўғил фарзандли бўлишди. Бу ҳақда радиобошловчи Жамшид Ҳожиниёзов ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали хабар берди ва ижодкорларни янги меҳмон билан табриклади.
“Азизларим, Сарвар ва Татьяна, сизларни узоқ кутилган фарзандингиз, ўғлингизнинг дунёга келгани билан табриклайман. Сизга ва фарзандингизга соғлиқ, қувонч ва нурли келажакни тилаймиз. Умри, ризқи билан берган бўлсин, илоҳим. Сиз учун хурсандмиз! Ҳожиниёзовлар оиласи”, деб ёзади муаллиф.
Маълумот учун, Сарвар Акбаров “Шарқ” гуруҳини 2001 йилда дўсти ва курсдоши Мурод Раҳматуллаев билан ташкил этади. Кейинчалик Сарвар гуруҳ учун аёл хонанда излашни бошлайди ва Татьяна Зайцева 2008 йилда гуруҳга хонанда сифатида кириб келади.
Сарвар ва Татьяна бундан беш йил аввал турмуш қуришган. Бу уларнинг биринчи фарзандлари.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Сарвар ва Татьянани фарзандли бўлганлари билан муборакбод этиб, она ва болага мустаҳкам соғлик тилаб қоламиз. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди