16:12 / 25.11.2016
30 121

Актёр Нодир Саидалиев оламдан ўтди

Актёр Нодир Саидалиев оламдан ўтди

24 ноябрдан 25 ноябрга ўтар кечаси, комик актёр, халқимизга Нодир Полвон номи билан таниш бўлган Нодир Саидалиев вафот этди. Бу ҳақда хонанда Абзал Ҳусанов ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали хабар қилди.

“Нодир полвон оламдан ӯтди. Оллоҳ раҳмат қилсин”, деб ёзади Абзал Ҳусанов.

Qalampir.uz нашри ушбу хабар юзасидан хонанданинг ўзи билан боғланганида, , Нодир Саидалиевнинг бир неча кундан бери тоби йўқлигини, кеча тунда юрак етишмовчилиги сабабли вафот этганини айтди.

Маълумот учун, Нодир Саидалиев 1979 йили таваллуд топган. Оилали, бир ўғил ва бир қизнинг отаси эди.

Актёр сифатида “Дев ва пакана” фильмида, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг “Муҳаббат”, хонанда Жаҳонгир Позилжоновнинг “Бақалоқ” қўшиғига олинган клипдаги роллари билан томошабинларга яхши таниш эди.

Фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз номидан Нодир Саидалиевнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Актёр Нодир Саидалиев оламдан ўтди