Ўзбек киносининг истеъдодли актрисаси Шахзода Матчонова 16 ноябрь куни ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида бармоғига тақилган никоҳ узуги акс этган суратни ҳеч бир изоҳсиз жойлагандан сўнг, кўпчилик актриса турмушга чиқаётганлигини тахмин қилишди ва уни минглаб мухлислари табриклашни бошлади.
Шахзода Матчонова MyDay нашрига маълум қилишича, у ростдан ҳам турмушга чиқмоқда. Актрисанинг тўй тантанаси 25 ноябрда Тошкентдаги «Яккасарой» тўйхонасида бўлиб ўтиши белгиланган.
«Бўлажак турмуш ўртоғим билан анчадан буён танишмиз ва у шоу-бизнесга ҳеч қандай алоқаси йўқ инсон. Улар ким ва исмларини ҳозирча сизларга айтмайман (кулади). Ўзингиз вақти келганда кўриб, билиб оласизлар», - дея жавоб берди.
Фурсатдан фойдаланиб, ўзбек киносининг лобар актрисаси Шахзода Матчоновани чин қалбимиздан табриклаймиз. Унга аёллик ва оилавий бахтни тилаб қоламиз.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Шахзода Матчонова 1987 йилнинг 8 августида Нукус шаҳрида туғилган. У «Қалбим ўғриси», «Сўнгги лаҳза», «Ўзимдан ўзимгача» ва бошқа кўпгина фильмлардаги роллари орқали мухлислар қалбидан жой олган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди