08:49 / 21.09.2016
10 298

Актёр Брэд Питт рафиқаси Анжелина Жоли билан ажрашаётганига изоҳ берди

Актёр Брэд Питт рафиқаси Анжелина Жоли билан ажрашаётганига изоҳ берди

АҚШлик актёр Брэд Питт рафиқаси, яна бир Голливуд юлдузи Анжелина Жоли билан ажрашаётганига изоҳ берди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

"Мен бундан жуда қайғудаман, бироқ ҳозир асосийси фарзандларимизнинг бахтидир. Мен матбуотдан бундай оғир дамда бизни безовта қилмасликларини сўрайман", деб айтди Питт.

Жоли Питт билан ажрашишга 19 сентябрда ариза берди. ОАВ маълумотларига кўра, артистка эрининг ўз оталик бурчини кўнгилдагидек бажара олмаётганидан норози бўлган. Жоли суддан 6 нафар фарзандини тарбиялаш ҳуқуқини унга беришни, Питтга эса фарзандларини дам олиш кунлари кўриш имкониятини қолдиришни сўрамоқда.

Маълум қилинишича, Жоли ажрашиш сабаби сифатида "муросага келиб бўлмайдиган зиддиятлар"ни кўрсатган.

41 ёшли Жоли ва 52 ёшли Питт 3 нафар асранди фарзанд: камбожалик Мэддокс, вьетнамлик Пакс ва эфиопиялик Захарани тарбия қилишади. Жуфтликнинг шунингдек Шайло исмли қизи ҳамда Нокс ва Вивьен исмли эгизак фарзандлари бор.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Актёр Брэд Питт рафиқаси Анжелина Жоли билан ажрашаётганига изоҳ берди