5 февраль, якшанба куни, Гондурасда аянчли йўл транспорт ҳодисаси юз берган. “Euronews”га таяниб Qalampir.uz ёзишича, пойтахт Тегусигальпа шаҳридан ўн километр узоқдаги йўлда автобус ва цистернали автомобиль тўқнашиб кетган. Оқибатда 16 киши ҳалок бўлган, 34 нафар одам жароҳатланган.
Дастлабки тахминларга қараганда, фалокат юк машинаси ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиши натижасида келиб чиққан. Бунинг оқибатида юк автомобили қарама-қарши тарафдан келаётган сариқ рангдаги автобусни уриб юборган. Ҳодисадан сўнг юк автомобили ҳайдовчиси қочиб кетган.
Миллий Транспорт бошқармасининг вакили Мигель Осорионинг маълумотига кўра, терговчилар воқеа жойида ҳалокат изларини ўрганишмоқда ва тез орада якуний баёнот берилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди