Uber Technologies Inc. компанияси NASA'нинг собиқ муҳандиси Марк Мурни ишга ёллади - у Uber Elevate "учар автомобиллари"ни ишлаб чиқиш бўйича лойиҳани бошқаради. Бу ҳақда "Bloomberg"га асосланиб "Кун" хабар берди.
Компаниянинг вертикал парвоз ва қўниш технологияли транспорт яратиш режалари ҳақида 2016 йилнинг куз мавсумида маълум қилинганди. Лойиҳа концепциясига кўра, ушбу "учар автомобиллар" 50-100 миль (80,5-161 километр) масофани босиб ўта олади. Бундай транспорт воситалари заряд станциялари билан жиҳозланган махсус платформаларга асосланиши кутилмоқда.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, лойиҳани амалга ошириш борасида бир қатор тўсиқлар мавжуд. Техник муаммолар ечимидан ташқари, компания ҳамкорлар билан нархларни пасайтиришга келишиб олиши ҳамда ҳаво ҳаракатидаги чекловлар борасида имтиёзларга эришиши лозим.
Космик агентликда 30 йил фаолият юритган Мур ўзининг VTOL-транспортнинг устунликларини таърифловчи таҳлилий маърузаси билан машҳур. 2010 йилда чоп этилган айнан шу тадқиқот Google асосчиси Ларри Пейжни 100 миллион доллардан зиёд маблағни махфий равишда "учар автомобиллар" ишлаб чиқарувчилари - Zee Aero ва Kitty Hawk стартапларига инвестиция қилишга туртки берган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди