11:00 / 18.01.2017
10 141

GM компанияси 2017 йилда 18 та янги автомобилини тақдим этади

GM компанияси 2017 йилда 18 та янги автомобилини тақдим этади

АҚШнинг General Motors компанияси 2017 йилда 20 га яқин янги автомобилини тақдим этишни режалаштирган. Бироқ, қайд этиш керак, бу сахийликдан барча бирдек хурсанд бўлишига асос йўқ. Гап шундаки, 18 та янги модель махсус Хитой бозори учун мўлжалланган. 2016 йил якунига кўра, бу мамлакатда General Motors компаниясига тегишли брендлар остида ишлаб чиқилган 3,87 млн дона автомобиль сотилган.

Компания матбуот хизматида маълум қилишича, кутилаётган 18 та янги моделнинг тенг ярми кроссоверлар ва ихчам минивэнлардир. Сотиш ёки дебют учун тайёрланаётган моделлар Buick, Chevrolet, Cadillac, Baojun ва Wuling брендларига тегишли.

Суратда: Chevrolet Malibu XL Hybrid


Уларнинг бир қисми қайси моделлар экани ҳозирданоқ маълум, булар: гибрид модификациядаги Buick LaCrosse, Chevrolet Malibu XL ва Cadillac CT6.

Суратда: Buick LaCrosse HEV


Бундан ташқари, General Motors Хитойда янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш билан бу мамлакатдаги ўрнини мустаҳкамлаш ниятида эканини маълум қилган. Бу йил Ухандаги SAIC-GM қўшма корхонасида гибрид ва электромобиллар учун аккумуляторлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Шанхайда эса Паносиё автомобиль тадқиқотлари ва ишлаб чиқариш маркази иш бошлайди. Унда дизайн-студия ва аэродинамик қувур ҳам мужассамлашади.

Суратда: Baojun 510 SUV. Бу кроссовер жорий йил мобайнида сотувда пайдо бўлади


2016 йил GM компанияси Хитойда рекорд миқдорда автомобилларини сотган. Энг машҳур моделлар сифатида эса Buick, Baojun ва Cadillac қайд этилган. Концерннинг Хитойдаги шўъба корхонаси вице-президенти Мэт Цэннинг сўзларига кўра, 2017 йил янги хизмат ва моделлар таклиф қилиниши сабабли янада омадли бўлиши кутилаяпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » GM компанияси 2017 йилда 18 та янги автомобилини тақдим этади